https://sputniknews.uz/20231219/ozbekiston-yangi-gaz-zaxiralari-aniqlandi-41623161.html
Ўзбекистонда янги газ захиралари аниқланди
Ўзбекистонда янги газ захиралари аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Охирги йилларда геология-қидирув ишлари 2-3 километрдан 4-5 километр чуқурликкача туширилди. Бунинг натижасида янги газ захиралари аниқланди,
2023-12-19T11:23+0500
2023-12-19T11:23+0500
2023-12-19T11:23+0500
иқтисод
ўзбекистон
газ
шавкат мирзиёев
инвестиция
корхона
ўзбекнефтгаз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39778626_47:169:1280:862_1920x0_80_0_0_0da5bfd25dc274495c4249ac1e32ff15.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистонда янги газ захиралари аниқланди, қўшимча 4,4 миллиард куб метр газ қазиб олинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, шу йилнинг ноябрь ойида президент “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлганида истиқболли геология майдонларини ўзлаштириш бўйича вазифалар қўйган эди. Йиғилишда соҳа мутасаддилари ушбу вазифалар ижроси, 2024 йилга мўлжалланган геология-қидирув ва ишлаб чиқариш дастури бўйича ахборот берди.Қайд этилганидек, бу ишлар икки йўналишда – ҳам мавжуд конларда газ қазиб олиш ҳажмини сақлаб қолиш, ҳам янги захираларни аниқлаш бўйича олиб борилмоқда.Шунингдек, халқаро консалтинг компанияси жалб қилиниб, кўплаб истиқболли қудуқларни ишга тушириш имкони топилди. Келгуси йилда 3,5 минг квадрат километр майдонда сейсмик ишлар олиб бориш ҳамда янги қидирув қудуқлари қуриш режалаштирилган.Йиғилишда бунинг учун хорижий инвестициялар жалб этиш, тармоқ корхоналарини айланма маблағ билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Илғор технологияларни олиб келиб, 6-7 километр чуқурликда геологик бурғулашга ўтиш масалалари муҳокама қилинди.Айтилишича, энергия манбаларини изчил етказиб бериш, шу билан бирга, ҳудудлар ва йирик корхоналар кесимида тўлов интизомини таъминлаш муҳим.
https://sputniknews.uz/20231203/ozbekiston-neft-zahiralari-qazib-olish-41368500.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39778626_203:118:1261:911_1920x0_80_0_0_66f98469149dfcd53e48d37a9bbcdbd3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
геология-қидирув ишлари янги газ захиралари ўзбекистон
геология-қидирув ишлари янги газ захиралари ўзбекистон
Ўзбекистонда янги газ захиралари аниқланди
Охирги йилларда геология-қидирув ишлари 2-3 километрдан 4-5 километр чуқурликкача туширилди. Бунинг натижасида янги газ захиралари аниқланди,
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистонда янги газ захиралари аниқланди, қўшимча 4,4 миллиард куб метр газ қазиб олинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, шу йилнинг ноябрь ойида президент “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлганида истиқболли геология майдонларини ўзлаштириш бўйича вазифалар қўйган эди. Йиғилишда соҳа мутасаддилари ушбу вазифалар ижроси, 2024 йилга мўлжалланган геология-қидирув ва ишлаб чиқариш дастури бўйича ахборот берди.
Қайд этилганидек, бу ишлар икки йўналишда – ҳам мавжуд конларда газ қазиб олиш ҳажмини сақлаб қолиш, ҳам янги захираларни аниқлаш бўйича олиб борилмоқда.
“Охирги йилларда геология-қидирув ишлари 2-3 километрдан 4-5 километр чуқурликкача туширилди. Бунинг натижасида янги газ захиралари аниқланди, қўшимча 4,4 миллиард куб метр газ қазиб олинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, халқаро консалтинг компанияси жалб қилиниб, кўплаб истиқболли қудуқларни ишга тушириш имкони топилди. Келгуси йилда 3,5 минг квадрат километр майдонда сейсмик ишлар олиб бориш ҳамда янги қидирув қудуқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда бунинг учун хорижий инвестициялар жалб этиш, тармоқ корхоналарини айланма маблағ билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Илғор технологияларни олиб келиб, 6-7 километр чуқурликда геологик бурғулашга ўтиш масалалари муҳокама қилинди.
Айтилишича, энергия манбаларини изчил етказиб бериш, шу билан бирга, ҳудудлар ва йирик корхоналар кесимида тўлов интизомини таъминлаш муҳим.