Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 9-15 декабрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота РСЗО на Запорожском направлении
Работа РСЗО на Запорожском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2023
Oбуна бўлиш
Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус ҳарбий операция муваффақиятли давом этмоқда. Ўтган ҳафта давомида душман йўқотишлари 3 мингга яқин ҳарбийлар ва 100дан ортиқ зирҳли техникани ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги ҳафта давомида содир бўлган муҳим воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 9 - 15 декабр ҳисоботи:

Россия Қуролли Кучлари ўтгун ҳафта давомида Украинаинг ҳарбий аэродромлар инфратузилмаси, арсеналлари ва ҳарбий қисмлар майдонларга, шунингдек, УҚК, Азов* миллатчи тузилмаси ва Чет эл ёлланма аскарлари жойлашган манзилларга юқори аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз аппаратлар ёрдамида 40 та гуруҳли зарбалар берди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Синковка, Ивановка, Ягодное, Петропавловка ва Купянск аҳоли пунктлари ҳудудида душманнинг 27 та ҳужумини қайтарди. УҚКнинг 113-ҳудудий мудофаа бригадаси, 57-мото-ўқчи, 14, 21, 41, 43, 60 ва 115-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникаси йўқ қилинди.
Ҳафта давомида душманнинг йўқотишлари 425 дан ортиқ ҳарбий хизматчи (қурбонлар ва яраланганлар), бешта танк, шу жумладан битта Леопард, 11 та зирҳли жанговар машина, 12 та машина ва учта дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Кировск, Торское, Ямполь ва Григоровка аҳоли пунктларида УҚКнинг 24, 63, 67-механизациялашган бригадалари, Украина Миллий гвардиясининг 1, 5 ва 31-бригадаларининг 11та ҳужумини қайтарди.
Душман йўқотишлари 1100 тагача аскар, тўртта танк, учта зирҳли жанговар машина, 17 та машина ва иккита дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Артёмовское, Клещеевка, Курдюмовка ва Георгиевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 49 та ҳужумини қайтарди. Ҳафта давомида душман йўқотишлари 1580 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита танк, 16 зирҳли жанговар техника, 13 та машина ва 31 та дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Жанубий Донетск йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари душманнинг иккита ҳужумини қайтарди. Шунингдек Новомихайловка, Угледар, Макаровка ва Левадное посёлкаларидаги душманнинг 58-мото-ўқчи, 72-механизациялашган бригадалари ва 128-ҳудудий мудофаа бригадалари бўлинмаларига зарба берди. УҚК йўқотишлари 600 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина, 14 та машина ва 11 дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари фаол мудофаа давомида Работино, Вербовое аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 8та ҳужумини қайтарди. Бундан ташқари, Малая Токмачка, Новоданиловка ва Новоандреевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 128-тоғ-ҳужуми, 33, 65, 117 ва 118-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 335 нафаргача ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлган ва яралангани, 19 та техникаси ва учта дала артиллериясини ташкил этди.
Херсон йўналишида душманнинг диверсион гуруҳлари Днепрнинг чап қирғоғи ва оролларга ўрнашиб олишган бўлган барча уринишлар тўхтатилди. Душманнинг 35, 36 ва 37-денгиз пиёдалари бригадалари, шунингдек, Херсон шаҳри ва Херсон вилоятининг Берислав ва Тягинка аҳоли пунктлари ҳудудларида 124-ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмаларига зарба берилди.
Россия қўшинларининг профилактик ҳаракатлари натижасида Украина Қуролли кучлари 290 нафаргача ҳарбий хизматчи, 18 та машина, 17 та қайиқ ва 9 та дала артиллериясини йўқотди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Херсон вилояти Тягинка қишлоғи яқинида Украинанинг Ми-8 вертолётини уриб туширди. Шунингдек, ҳафта даволмида "Точка-У" тактик ракетаси, иккита С-200 зенит ракетаси, 17 та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ракетаси, 119 та учувчисиз аппарати уриб туширилди.
Ўтган ҳафта давомида 82 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ўз ихтиёри билан таслим бўлди, улардан 25 нафари фақат сўнгги 24 соат ичида қўлга олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 550 та самолёт, 258 та вертолёт, 9696 та учувчисиз аппарати, 442 та зенит-ракета мажмуаси, 14078 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1188 та ракетали техника, 7338 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 16 336 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.

* Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳ
Янгиликлар лентаси
0