Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мунтазам авиақатновлар сонини оширишга келишиб олди

© Министерство транспорта республики УзбекистанЎзбекистон ва Саудия Арабистони мунтазам авиақатновлар сонини оширишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мунтазам авиақатновлар сонини оширишга келишиб олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2023
Oбуна бўлиш
Бу Ўзбекистондан "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган зиёратчиларга кенг имкониятлар яратади.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилилишича, ICAOнинг “ICAN–2023” тадбири доирасида Транспорт вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони Қироллиги авиация маъмурияти билан ўтказган музокараларда ушбу келишувга эришилди.
Музокаралар жараёнида Транспорт вазирлиги делагациясига Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамроҳлик қилди.

“Бу Ўзбекистондан Ҳаж ва Умра тадбирларига борадиган зиёратчилар, шунингдек, “Умра плюс” дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади”, —дейилади хабарда.

Музокаралар натижасига кўра Тошкент шаҳридан Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида ҳафтасига ҳар бир томондан 14 тадан, шунингдек, халқаро аэропортга эга бўлган Ўзбекистоннинг исталган шаҳридан Саудия Арабистонининг халқаро аэропортга эга бўлган исталган шаҳрига ҳар бир томондан ҳафтасига 21 тадан (жами 35 тадан) мунтазам парвозларни амалга оширишга келишиб олинди.
Айтилишича, мунтазам авиақатновларнинг қарийб икки ярим баробар оширилиши чартер парвозлари ҳамда транзит парвозлар орқали “Умра” сафарига борувчилар гуруҳини шакллантираётган туроператорлар ҳамда агентлар томонидан юзага келтирилаётган айрим тартибсизликларга барҳам беради.
Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсига йўл олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2023
Умра турфирмалари нима учун $100 000 тўлайди?
Янгиликлар лентаси
0