Умра турфирмалари нима учун $100 000 тўлайди?

© Ўзбекистон мусулмонлари идорасиЎзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсига йўл олди
Ўзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсига йўл олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2023
Oбуна бўлиш
Умра зиёрати ташкил этувчи турфирмалар қандай танлаб олинади ва уларнинг хизматлари қандай кафолатланган? Батафсил — мақоламизда.
Умра зиёратини ташкил қилувчи турфирмалар қандай танлаб олинади, улар нега гаров пули тўлайди? Ушбу ва бошқа саволларга Туризм қўмитаси бўлим бош мутахассиси Акбар Икрамов Sputnik мухбири билан суҳбатда жавоб берди.
— Турфирмалар нега 100 минг доллар гаров пули тўлайди? Бу маблағ нимага сарфланади?
- 100 минг доллар миқдордаги маблағ Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинади. Бу маблағлардан, керак бўлганда, Умра хизматларини сифатсиз кўрсатилишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун фойдаланилади.
Мазкур талаб зиёратчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши учун тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва лицензия талабларига киритилган. Заҳира маблағлар, турфирмалар ишдан воз кечса, ёки фирма ёпилган тақдирда қайтарилади.
— Умра турфирмалари рейтинги қандай тузилган?
- Туризм қўмитаси расмий веб-сайтида туроператорлар рейтингини шакллантириш 1 октябрдан бошланди. Мақсад — туроператорлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш. Рейтингдаги ўринлар жамоатчилик томонидан очиқ овоз бериш, ташкилотлар хизматларидан аввал фойдаланган фуқаролар (сайёҳлар) билан ўрнатилган қайта алоқа натижаларига кўра аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган ташкилотларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинган эди. Рўйхатга жами 34 та компания киритилган. Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар рейтингида 10 та ташкилот юқори ўринни эгаллаган. Улар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0