Умра тадбирини амалга оширувчи туроператорлар номи эълон қилинди — рўйхат

© AFP 2023Саудовская Аравия принимает сокращенный хадж. Архивное фото
Саудовская Аравия принимает сокращенный хадж. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Oбуна бўлиш
Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар рейтингига 10 та ташкилот киритилди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган ташкилотларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Рўйхатга жами 34 та компания киритилган. Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар рейтингида 10 та ташкилот юқори ўринни қўлга киритган. Улар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрида жойлашган.
Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар рейтинги

Туроператорлар номи

Ҳудуд

Рейтинг

"SULTAN TRAVEL 2022" МЧЖ

Андижон вилояти

80%

"TANWIR" МЧЖ

Тошкент шаҳри

75%

"DOLINA ZOLOTAYA" МЧЖ

Фарғона вилояти

61%

"SAFAR TIME EXCLUSIVE" МЧЖ

Тошкент шаҳри

71%

"SALAAM" МЧЖ

Андижон вилояти

65%

"IHLOS TRAVEL 1" МЧЖ

Андижон вилояти

78%

"BRAND TRAVELS" МЧЖ

Фарғона вилояти

70%

"ARABIA AGENCY" ХК

Тошкент шаҳри

69%

"RAVNAQ TRAVEL" МЧЖ

Наманган вилояти

66%

"EXPRESS PARVOZ" МЧЖ

Наманган вилояти

72%

Шу йилнинг 1 ноябридан Умра тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди. Эндиликда туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг Умра хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади.
2023 йил 1 октябрдан Умра хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига сафар қилиш учун электрон виза олишлари мумкин. Саудия Арабистони “E-visa”си бир йиллик, кўп марталик кириш визаси бўлиб, сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш имконини беради.
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Сохта туроператор ва беҳуда сарфланаётган пул — Умрага борувчи зиёратчилар огоҳлантирилди
Янгиликлар лентаси
0