Бориш осонлашди: Саудия Арабистони Ўзбекистон учун электрон виза жорий этди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишЖидда шаҳри, архив сурат
Жидда шаҳри, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Электрон виза билан саёҳат қилиш, дам олиш, оила ва қариндошларникига ташриф буюриш, умра зиёратини амалга ошириш мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига сафар қилиш учун электрон виза олишлари мумкин.
Подшоҳлик Туризм вазирлиги хабарига кўра, Саудия Арабистони яна 8 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш визасини электрон виза портали орқали олиш имкониятини яратган: Албания, Малдив ороллари, Озарбайжон, Грузия, Жанубий Африка, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон.
Бу давлат фуқаролари визани подшоҳлик портлари ёки чегараларида ҳам олиши мумкин.
Саудия Арабистони “E-visa”си бир йиллик, кўп марталик кириш визаси бўлиб, сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш имконини беради.
Вазирлик электрон виза билан саёҳат қилиш, дам олиш, оила ва қариндошларникига ташриф буюриш, умра зиёратини амалга ошириш мумкинлигини эслатган.
Бу виза билан ҳаж зиёратини амалга ошириб бўлмайди. Қолаверса, электрон виза подшоҳликда ишлаш ҳамда яшаш ҳуқуқини бермайди. Электрон виза муддати тугагач, уни янги муддатга расмийлаштириш мумкин.
Маълумотларга кўра, виза нархи 146 долларни (550 риёл) ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йил 1 январдан бошлаб Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этган.
Янгиликлар лентаси
0