https://sputniknews.uz/20231212/yovvoyi-tabiat-41528735.html
Ёввойи табиатга зарар етказганлик учун жазо кучайтирилди
Ёввойи табиатга зарар етказганлик учун жазо кучайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
“Қизил китоб”га киритилган ўсимликларни йўқ қилганлик учун жарима 5 баробар оширилди.
2023-12-12T16:03+0500
2023-12-12T16:03+0500
2023-12-12T16:03+0500
жамият
ўзбекистон
экология
ҳайвонлар
ҳайвонот олами
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35611679_0:0:3055:1719_1920x0_80_0_0_85769b56a348f4219db4ff669168e152.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ёввойи табиатга зарар етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, “Қизил китоб”га киритилган ўсимликларни йўқ қилганлик учун жарима 5 баравар оширилди. Унга кўра, тоифага қараб ҳар бир ўсимлик учун қуйидаги миқдорда жарима ундирилади:Ҳайвонларга етказилган зарар учун жарима ҳам 10 баравар оширилди. Масалан, эндиликда Ўзбекистон фуқаролари жониворга етказилган зарарга қараб 85 мингдан 1,02 млрд сўмгача компенсация тўлайди. Хорижликлар ноқонуний овланган ноёб жониворнинг турига қараб 50 доллардан дан 400 000 долларгача компенсация тўлайди.Ҳужжатда, қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар, умуртқасиз жониворларни овлаш, қолаверса, мўйна буюмлар, айиқ, бўрсиқ, жайра ёғи, сайроқ, кийик, жайрон, буғу, эчки ва қўчқор шохлари учун ҳам жарималар белгиланган.
https://sputniknews.uz/20231129/markaziy-osiyo-mintaqa-tabiat-asrashda-41308029.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35611679_126:0:2857:2048_1920x0_80_0_0_4df55705a8ef7eabcbfe9ac7bbfcd407.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қизил китоб ўсимликлар жарима ҳайвонлар
қизил китоб ўсимликлар жарима ҳайвонлар
Ёввойи табиатга зарар етказганлик учун жазо кучайтирилди
“Қизил китоб”га киритилган ўсимликларни йўқ қилганлик учун жарима 5 баравар оширилди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ёввойи табиатга зарар етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тегишли қарорда
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, “Қизил китоб”га киритилган ўсимликларни йўқ қилганлик учун жарима 5 баравар оширилди. Унга кўра, тоифага қараб ҳар бир ўсимлик учун қуйидаги миқдорда жарима ундирилади:
йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар – 3,4 млн сўм (БҲМнинг 10 баравари);
ноёб турлар – 1,36 млн сўм (БҲМнинг 4 баравари);
камайиб бораётган турлар – 850 минг сўм (БҲМниг 2,5 баравари).
Ҳайвонларга етказилган зарар учун жарима ҳам 10 баравар оширилди. Масалан, эндиликда Ўзбекистон фуқаролари жониворга етказилган зарарга қараб 85 мингдан 1,02 млрд сўмгача компенсация тўлайди. Хорижликлар ноқонуний овланган ноёб жониворнинг турига қараб 50 доллардан дан 400 000 долларгача компенсация тўлайди.
Ҳужжатда, қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар, умуртқасиз жониворларни овлаш, қолаверса, мўйна буюмлар, айиқ, бўрсиқ, жайра ёғи, сайроқ, кийик, жайрон, буғу, эчки ва қўчқор шохлари учун ҳам жарималар белгиланган.