Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украинанинг Жанубий Донецк йўналишида ротация қилишга уринишларини тўхтатди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота гаубиц "Мста-Б" в южном секторе СВО
Работа гаубиц Мста-Б в южном секторе СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2023
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари Украина Қуролли Кучларини Жанубий Донецк йўналиши бўйича ротацияга учта уринишни тўхтатди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россия ҳарбийлари Золотая Нива ва Новодонецк яқинида Украина Қуролли кучларининг Жанубий Донецк йўналишида ротация амалга оширишга бўлган учта уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда “Восток” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Александр Гордеев РИА Новостига маълум қилди.

“Восток” қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари Жанубий Донецк йўналишида жанговар топшириқларни бажаришда давом этмоқда. Фаол мудофаа вақтида Украина Қуролли кучларининг 58-мото-ўқчи бригадасининг Золотая Нива ва Новодонецк ҳудудларида уч марта ротация қилишга уринишлари артиллериядан ўққа тутилиб, тўхтатилди”, — деди у.

Бундан ташқари, артиллерия Украина Қуролли кучларининг Урожайний ҳудудидаги 58-мото-ўқчилар бригадасининг вақтинча жойлаштириш пунктларига ҳамда Новомихайловкадаги 79-ҳаво ҳужуми бригадасининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Ўз навбатида, оператив-тактик авиацияси Парасковиевка ҳудудидаги Украина позицияларига ҳужум қилди, дея қўшимча қилди офицер.
Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Жанубий Донецк йўналишида Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари тахминан 80 киши ва тўртта техникани ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0