https://sputniknews.uz/20231208/men-rossiya-prezidenti-lavozimiga-nomzod-bolaman--putin-41469847.html
Мен Россия президенти лавозимига номзод бўламан — Путин
Мен Россия президенти лавозимига номзод бўламан — Путин
Sputnik Ўзбекистон
"Сиз Россияга кераксиз". Россия қаҳрамони Артём Жога Владимир Путиндан келгуси сайловларда ўз номзодини қўйишни сўради ва президент бунга "ҳа" деб жавоб берди. 08.12.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-12-08T19:17+0500
2023-12-08T19:17+0500
2024-03-14T15:47+0500
россия
владимир путин
донецк халқ республикаси (дхр)
президент
сайловлар
россия президенти сайлови — 2024 йил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/08/41468063_620:155:3072:1534_1920x0_80_0_0_d6f3abe51ed2776c32026e823d256f38.jpg
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Келгуси йили Россияда бўлиб ўтадиган президент сайловларда Владимир Путин президент лавозимига номзод бўлади. Бу ҳақида Россия президенти бугун Кремлда бўлиб ўтган Россия қаҳраонларига мукофот топишириш маросимидан сўнг маълум қилди. Донец Халқ Республикасида бир неча йилдан бери жанг қилаётган таниқли қўмондон Артём Жога Путинга тўғридан-тўғри савол билан мурожаат қилди. — Федерация Кенгаши келгуси йилда Россия президенти сайловлари эълон қилди. Мен Донбасс ва янги қўшилган ҳудудлар номидан сиздан бўлажак президент сайловларида иштирок этишингизни сўрамоқчиман. Чунки қиладиган иш ҳали кўп. Сиз Россияга кераксиз. Маълумот учун, 7 декабрь куни Россия Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 март кунига белгиланганини эълон қилган эди. Кейинроқ Россия Марказий Сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова, бу сафарги президент сайловлари 15-17 март кунлари, 3 кун давомида бўлиб ўтишини тасдиқлади. Палата спикери Валентина Матвиенкога кўра, бу қарор сайлов кампаниясининг бошланишини англатади. Унинг таъкидлашича, бўлажак сайлов Россиянинг ривожланиш векторини аниқлайдиган энг муҳим сиёсий воқеадир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/08/41468063_588:20:3072:1883_1920x0_80_0_0_62465872a307eb7daf938ee3788d2d89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин, донецк халқ республикаси (дхр), президент, сайловлар
россия, владимир путин, донецк халқ республикаси (дхр), президент, сайловлар
Мен Россия президенти лавозимига номзод бўламан — Путин
19:17 08.12.2023 (янгиланди: 15:47 14.03.2024) "Сиз Россияга кераксиз". Россия қаҳрамони Артём Жога Владимир Путиндан келгуси сайловларда ўз номзодини қўйишни сўради ва президент бунга "ҳа" деб жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Келгуси йили Россияда бўлиб ўтадиган президент сайловларда Владимир Путин президент лавозимига номзод бўлади. Бу ҳақида Россия президенти бугун Кремлда бўлиб ўтган Россия қаҳраонларига мукофот топишириш маросимидан сўнг маълум қилди.
Донец Халқ Республикасида бир неча йилдан бери жанг қилаётган таниқли қўмондон Артём Жога Путинга тўғридан-тўғри савол билан мурожаат қилди.
— Федерация Кенгаши келгуси йилда Россия президенти сайловлари эълон қилди. Мен Донбасс ва янги қўшилган ҳудудлар номидан сиздан бўлажак президент сайловларида иштирок этишингизни сўрамоқчиман. Чунки қиладиган иш ҳали кўп. Сиз Россияга кераксиз.
— Катта раҳмат. Яшириб ўтирмайман, турли вақтларда мени бошимдан ҳар хил фикрлар ўтган эди. Лекин ҳозир сиз ҳақ. Ҳозир муҳим қарорлар қабул қиладиган вақт. Мен Росия Федерацияси президенти лавозимига номзодимни қўяман, - деб жаваб берди Путин.
Маълумот учун, 7 декабрь куни Россия Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 март кунига белгиланганини эълон қилган эди. Кейинроқ Россия Марказий Сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова, бу сафарги президент сайловлари 15-17 март кунлари, 3 кун давомида бўлиб ўтишини тасдиқлади.
Палата спикери Валентина Матвиенкога кўра, бу қарор сайлов кампаниясининг бошланишини англатади. Унинг таъкидлашича, бўлажак сайлов Россиянинг ривожланиш векторини аниқлайдиган энг муҳим сиёсий воқеадир.