Валерий Гергиев Ўзбекистонда “Россия фасллари” ёпилиш маросимида чиқиш қилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишКонцерт Симфонического оркестра Мариинского театра под управлением Валерия Гергиева в рамках ПМЭФ
Концерт Симфонического оркестра Мариинского театра под управлением Валерия Гергиева в рамках ПМЭФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2023
Oбуна бўлиш
Ёпилиш маросимида опера ва концертлари жаҳон репертуарининг олтин фондидан жой олган Пётр Чайковский, Родион Шчедрин, Жорж Бизе ва бошқа машҳур бастакорларнинг асарлари ижро этилади.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Жорий йил 14 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Россия фасллари” халқаро лойиҳасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Россия халқ артисти Валерий Гергиев бошчилигида Мариинский театри симфоник оркестри чиқиш қилади.
Ёпилиш маросимида опера ва концертлари жаҳон репертуарининг олтин фондидан жой олган Пётр Чайковский, Родион Шчедрин, Жорж Бизе ва бошқа машҳур бастакорларнинг асарлари ижро этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда “Россия фасллари” май ойида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида Никита Михальков бошчилигидаги Театр ва кино марказининг “12” спектакли билан очилган эди. Шундан сўнг Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида 39 та тадбир ўтказилди.
Маълумот учун, Россия маданиятини чет элда тақдим этиш бўйича "Россия фасллари" халқаро лойиҳаси ҳар йили ўтказилади. Унинг вазифаси Россияни ўзининг бой маданий мероси ва анъаналарини эҳтиёткорлик билан сақлайдиган ва ривожлантирувчи мамлакат сифатида кўрсатишдир. "Россия фасллари" мавзуси ва формати хилма хил: классик мусиқа концертлари ва театр томошаларидан тортиб кинофестиваллар, бадиий кўргазмалар ва таълим лойиҳаларигача.
Янгиликлар лентаси
0