Ўзбекистонда “Россия фасллари” старт олди

В Узбекистане стартовали “Русские сезоны”
В Узбекистане стартовали “Русские сезоны” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2023
Oбуна бўлиш
“Россия фасллари” рус санъати ва маданияти фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Тошкентда Aлишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида “Россия фасллари” рус санъати ва маданияти фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Лойиҳанинг кенг кўламли дастури доирасида йил давомида турли форматдаги 20 дан ортиқ тадбирлар: концертлар, спектакллар, маҳорат дарслари, фильмлар намойиши режалаштирилган.
21-22 май кунлари ўзбек томошабинларига Никита Михалков бошчилигидаги Театр ва кино маркази томонидан 2021 йил апрель ойида Москвадаги Катта театрнинг тарихий саҳнасида премьераси бўлган “12” спектакли тақдим этилади.
Очилишда Россия халқ артистлари Никита Михалков, Николай Бурляев, Сергей Степанченко, Россияда хизмат кўрсатган артист Владимир Долинский, актёрлар Гия Перадзе, Игорь Сергеев, Сергей Радченко, Aлександр Ведменский, Владимир Кочетков, Aлександр Кижаев, Aнтон Ромм, Евгений Дубовский, Павел Ильин, Рамиз Кялбиев ва “AМЦAБЗ” болалар ансамбли ёш ижодкорлари иштирок этди.
“Россия фасллари” фестивали хорижий томошабинларни рус маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш имконини беради. Лойиҳа Россия Маданият вазирлиги кўмагида амалга оширилади. У ижодий жамоаларнинг гастрол сафарлари, мамлакатнинг энг йирик музейлари кўргазмаларини ўз ичига олади. Уларни рус фильмлари премьералари, муз шоулари ва бошқа акциялар тўлдиради.
Янгиликлар лентаси
0