Шоҳона қабул: Путин янги дунё қурмоқда

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Саудовскую Аравию
Визит президента РФ В. Путина в Саудовскую Аравию  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2023
Oбуна бўлиш
Ер шари халқларнинг аксарияти урушлардан манфаатдор эмас. Владимир Путин ушбу ғоя атрофида дунёнинг мустақил ва соғлом фикрли давлатларини бирлаштирмоқда.
"Уни катта шов-шув билан кутиб олишди!", "Қуроллар, самолётлар, фахрий қоровул!", "Яқин Шарқда Путинни дабдабали қабул қилишди" - Россия президентининг БАА ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи Ғарблик "ҳамкорлар"ни ростакам ғазаблантирди.
Россия делегациясининг шоҳона қабул қилиниши Форс кўрфазида Ғарб етакчиларини кутиб олишдан кескин фарқ қилар эди. Жо Байденнинг баҳорги саёҳати тўлиқ фиаско билан якунланди — чолнинг устига оёқ артишмади холос. Германия президентининг Қатарга ташрифи — бу алоҳида шармандалик бўлди. Франк Вальтер Штайнмайер самолёти етиб келганидан сўнг, ҳамма нарса тайёр бўлса-да, уни кутиб олувчи одам кечиккани сабабли ўз самолётида ярим соат кутди ва ниҳоят кимдир келиб уни кутиб олди.
Путиннинг шоҳона қабули, албатта, Европада қайд этилди ва бу уларни хавотирга солди. "Владимир Путин Саудия Арабистонида алоҳида шараф билан кутиб олинди. <...> Биз бу йўналишда сиёсатимизни бутунлай ва тезда ўзгартиришимиз керак", —- деб ёзади француз сиёсатчиси Флориан Филиппот.
Гап расмиятчиликда эмас, албатта. Фахрий қоровул, кўчалар ва осмонда Россия байроқлари, оркестр ижросидаги Россия мадҳияси, артиллерия салюти - Россия делегациясининг шарафи Форс кўрфази монархиялари энг содиқ бўлган ўтган давр ва кўрфаз давлатларининг ананавий иттифоқчиси — Америка Қўшма Штатлари билан хайрлашиш рамзи бўлди.
Ахир бу иттифоқчилик туфайли нефт-доллар афёраси узоқ йиллар давомида гуллаб яшнади. Монархия давлатлари нефтни АҚШ ва уларнинг иттифоқчиларига сотиб эвазига доллар оларди. Даромаднинг бир қисми ўз аҳолиси ва давлатига сарф қилинган бўлса, қолгани Британияда қасрлар ва Нью-Йоркда элита квартиралар, футбол клублари ва фарзандларнинг Ғарбдаги нуфузли олийгоҳларда ўқишига сарф қилинган.
Тобелик шу қадар кучли эдики, Вашингтон ўз шерикларидан нефт қазиб олишни кўпайтиришни, шу билан нархини пасайтиришни талаб қилиши ҳам мумкин эди. Улар шу тариқа Совет Иттифоқини вайрон қилишган эди. Аммо бир неча йил олдин Форс кўрфази мамлакатлари бу игнадан қутула бошлади. Ва бу умуман Путин туфайли эмас.
Биринчи қўнғироқ, АҚШда 2007-2008 йиллардаги инқироз билан келди. Кўчмас мулк нархи тушди, кўплаб компаниялар банкрот бўлди ва бу инқироз оқибатлари ҳали тўлиқ бартараф этилмаган. Кейин Қўшма Штатлар нефть қазиб олишни ошириб, дунёдаги этакчи ишлаб чиқарувчига ва шунга мос равишда Форс кўрфази мамлакатларига рақобатчига айланди.
Вашингтон томонидан илҳомлантирилган коронавирус блокировкалари нефть нархини бир зумда минус даражага туширди. Нефть қазиб олувчи давлатлар америкаликлар углеводородлар нархини ўзлари хоҳлаганча ўзгартириши мумкинлигини ва АҚШ ўз иттифоқчиларининг манфаатларини умуман инобатга олмоқчи эмаслигини тушундилар.
Россияга қарши санкциялар муҳим сигналга айланди. Монархия элиталари Лондондаги қасрлар, франтсуз меҳмонхоналари ва спорт клубларига бўлган ҳуқуқлари қанчалик заиф эканлигини англаб етишди. Бир лаҳзада бу бойликнинг ҳаммасини ўғирлаш мумкин, баҳона исталган вақтда топилади: Ғарб Форс кўрфази давлатларига ақл ўргатишдан тўхтамаган.
Қўшма Штатларнинг ташқи сиёсат йўлидаги сўнгги муваффақиятсизликлари ҳеч қандай араб давлатларида ҳеч қандай иллюзия қолдирмади. Украинадаги можаро, Россияга қарши кучли сифатида режалаштирилган эди, аммо Вашингтонни шармандали мағлубиятга учради. Исроилдаги можаро Америка Қўшма Штатлари аввало ўзининг энг яқин иттифоқчисини ҳимоя қила олмаслигини, кейин эса фаластинликларни қириб ташлашни тўхтатмаганини кўрсатди.
Вашингтон чарчаган кўринади. Уларнинг "назорат остидаги хаос" назарияси энди ишламайди. Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам можароларни қандай қўзғатишни билади, лекин энди уларни керакли натижага олиб боришга қодир эмас. Бундай давлат билан дўст бўлиш душмандан ҳам хавфлироқ экани маълум бўлди.
Кўп йиллар давомида Форс кўрфази монархиялари хавфларни диверсификация қилишга ҳаракат қилишди. Улар ўз мамлакатларини ажойиб суръатларда ривожлантирдилар - бир неча йил ичида чўлда ультра замонавий шаҳарлар ўсиб, Нью-Йорк ва Лондонни анча ортда қолдирди. Энди Америка Қўшма Штатларида кўчмас мулк сотиб олаётган Амирликлар эмас, балки америкалик инвесторлар Дубайдаги Бурж Халифадан квартира сотиб олишга шошилишмоқда.
Ажойиб туризм саноати пайдо бўлди - айтмоқчи, руслар бу ерда муҳим мижозларга айланишди. Иқтисодий алоқалар диверсификация қилинди - Путин БАА ва Саудия Арабистони билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошганини қайд этди. ОПEК+ барқарор ишлади, жаҳон нефть бозоридаги нархларни назорат қилди. Маҳаллий ўрта синф ҳам маънавий ўсди - ва улар америкалик худосизларни яхши кўрмайди, лекин Путинга жуда яхши муносабатда.
Дунёнинг барча иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли мамлакатлари каби Форс кўрфази монархиялари ҳам барқарор ривожланишдан манфаатдор. Шу сабабли БАА ҳам, Саудия Арабистони ҳам БРИКСга аъзо бўлишга қарор қилгани ажаб эмас – уларнинг ташкилотга аъзолиги 2024 йилда бошланади ва президент Путин бу воқеа билан уларнинг раҳбарларини табриклади.
Улар энди америкаликларнинг минтақада бўлишини хоҳламайдилар, чунки АҚШ фақат муаммо келтириб чиқаради. Уларнинг Ғазо секторидаги қирғинларга берилишлари нафақат мусулмонларни, балки бутун дунёдаги барча виждонли одамларни ғазаблантирди. Нархларни пасайтириш ва Россия учун муаммо яратиш учун нефть қазиб олишни кўпайтириш каби талаблари аҳмоқона ва бечора кўринади ва кўрфаз давлатлари уларга қулоқ солмайди. АҚШнинг Эрондан "ҳимоя" қилиш ваъдалари ҳам бефойда - чунки улар ҳатто Исроилни ҳимоя қила олмаслиги маълум бўлди.
Шу йилнинг баҳорида Саудия Арабистони ва Эрон Хитой етакчиси Си Цзинпин воситачилигида дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб, ярашгани ажабланарли эмас. Бу Вашингтонни қанчалик ғазаблантирган эди. Ахир уларнинг севимли аспоби "ажратиб ташла ва забт эт" — бузилиб қолди.
Путин нефть қироллари билан углеводород бозоридаги вазиятни, Исроил-Фаластин инқирозини ҳал қилиш имкониятларини, энергетика соҳасидаги истиқболларни ва БРИКС доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Бугун у Эрон президенти Иброҳим Раиси билан учрашади - унинг мамлакати ҳам БРИКСга аъзо бўлиш арафасида.
Кўп қутбли дунёни қуриш мураккаб ва нозик вазифа бўлиб, у музокаралар олиб бориш, қадимий қарама-қаршиликларни енгиш ва янги "назорат ва мувозанат" тизимларини қуриш қобилиятини талаб қилади. Аммо бунга муқобил — Америка усулида тинчлик, яъни тартибсизлик, қон дарёлари, ҳамманинг ҳаммага қарши уруши. Владимир Путин замонамизнинг етакчи давлатлари урушлардан манфаатдор эмаслигини исботлади. Айнан шу нарса сайёрамиздаги халқларнинг катта қисмини бирлаштиради ва Россияни янги дунё тартибининг табиий етакчиларидан бирига айлантиради.
Янгиликлар лентаси
0