Танзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида иштирок этди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида иштирок этди
Танзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2023
Oбуна бўлиш
Нарбаева: бизнинг платформамиз гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ягона тузилмага айланди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2023 йилда Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида Қозоғистоннинг раислиги якунлари бўйича ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди.
Тадбир доирасида Марказий Осиё минтақасида гендер зўравонликка қарши курашиш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда парламентлар ва фуқаролик жамиятининг ўрни ҳамда минтақада хотин-қизлар учун қонун устуворлиги каби мавзулар муҳокама қилинди.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида иштирок этди
В Астане прошел Диалог женщин-лидеров Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2023
Танзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида иштирок этди
Йиғилишда сўзга чиққан Танзила Нарбаева минтақа давлатларининг сўнгги 3 йилдаги фаол ҳамкорлиги ва муштарак фаолияти мулоқот муҳим майдонга айланганидан далолат эканини айтиб ўтди.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида иштирок этди
В Астане прошел Диалог женщин-лидеров Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2023
Танзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқотида иштирок этди
“Бизнинг платформамиз гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ягона тузилмага айланди. Бу иштирокчи мамлакатларни бир-бирига янада яқинлаштирди ва бутун минтақамиз учун умумий бўлган долзарб масалаларни биргаликда муҳокама қилиш имконини берди. Биз билан биргаликда хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти ҳам фаоллашди. Уларнинг бугунги тадбир ишида кенг иштирок этиши минтақада хотин-қизларни бирлаштиришда юқори даражага эришилганидан далолатдир”, – деб қайд этди Сенат раиси.
Йиғилишда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш, минтақада хотин-қизлар учун қонун устуворлигини таъминлаш каби масалаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
“Мулоқотда раислик муддати бир йил бўлгани сабабли 2024 йилда уни бошқа давлатга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва раислик Қирғиз Республикасига ўтди”, – дейилади хабарда.
Маълумот учун, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти минтақа парламентлари аёл аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун норасмий платформа ҳисобланади.
Мулоқот БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва “БМТ Аёллар” ташкилоти кўмагида ташкил этилган ва фаолият юритмоқда. Мулоқот расман 2020 йил декабрь ойида иш бошлаган.
2021 йилда Ўзбекистон, 2022 йилда эса Туркманистон Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига раислик қилган.
Янгиликлар лентаси
0