Танзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотида иштирок этди - фото

Oбуна бўлиш
Мулоқотга 2023 йилда Қозоғистон раислик қилади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг йиллик йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Анжуманда Туркманистон раислигида мулоқот доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мантақадаги гендер тенглиги масалалари муҳокамалар марказида бўлди. Шунингдек, фаолиятнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда мазкур платформани институтционаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилишда сўзга чиққан Сенат раиси Танзила Нарбаева биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли мулоқот долзарб минтақавий платформага ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида гендер тенглигини таъминлаш масалаларини кенг ва очиқ муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланганини қайд этди.
Йиғилишда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш каби йўналишларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар қабул қилинди.
Мулоқотда раислик муддати бир йил бўлгани сабабли 2023 йилда уни бошқа давлатга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва раислик расман Қозоғистонга ўтди.
Маълумот учун, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан асос солинган.
У минтақадаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ролини ошириш ҳамда барқарор ривожланиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида норасмий минтақавий платформа ҳисобланади.
© Олий Мажлис Сенати
Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Олий Мажлис Сенати
Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Олий Мажлис Сенати
Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Олий Мажлис Сенати
Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0