Британия дипломатлари Украинага босим ўтказишни бошлаши мумкин — ОАВ

© AFP 2023 / OLIVIER MATTHYSПрезидент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2023
Oбуна бўлиш
DE: Британия дипломатлари Зеленскийни Москва билан музокара бошлашга мажбур қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Британия дипломатлари Украинани можарога барҳам бериш учун Россия билан музокаралар олиб боришга мажбурлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақида "Daily Express" нашри хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Украинанинг асосий қарши ҳужуми кутилган муваффақиятга эриша олмади, бу эса мамлакатнинг бу урушда ғалаба қозониш қобилиятига шубҳа уйғотди. Дипломатик доираларда Киевга босим ўтказиш ва уни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиш ҳақида гап кетмоқда”, — дейилади хабарда.

Журналистлар, шунингдек, армияси муваффақиятсизликка учраган Украина президенти Владимир Зеленскийга босим кучайиб бораётгани, у мамлакат ичида танқидлар тўлқинига дуч келганини ҳам қайд этишди.
АҚШ штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Чарлз Браун аввалроқ Рейган миллий мудофаа форумидаги чиқишида таъкидлаганидек, Украинадаги можаро фақат ҳарбий йўл билан тугамайди.
Вечерний Киев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лондон Киевни 2022 йилда можарони тугатишдан қайтарган — Арахамия
Янгиликлар лентаси
0