Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лондон Киевни 2022 йилда можарони тугатишдан қайтарган — Арахамия

© AP Photo / Andrew KravchenkoВечерний Киев.
Вечерний Киев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2023
Oбуна бўлиш
Парламентарийнинг сўзларига кўра, Украина ҳам ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаган.
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ўтган йилнинг баҳорида тугаши мумкин эди, аммо Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Киевни Россия билан тинчлик битимларини имзолашдан қайтарди. Бу ҳақда “Халқ хизматчиси” партияси фракцияси раҳбари, Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси аъзоси Давид Арахамия “1+1” телеканалига берган интервьюсида таъкидлади.
“Агар биз Финляндия сингари бетарафликни тан олганимизда ва НАТОга қўшилмаслик мажбуриятини олганимизда, руслар урушни тугатишга тайёр эди. Бу асосий нуқта эди. <...> Бундан ташқари, Истанбулдан қайтганимизда Борис Жонсон Киевга келди ва шундай деди: “Биз улар билан умуман ҳеч нарса имзоламаймиз ва шунчаки жанг қиламиз”, деди Арахамия.
Шу билан бирга, парламентарийнинг сўзларига кўра, Украина ҳам ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаган, чунки “бу мамлакатнинг блок мақомини белгилайдиган конституциясига зид келади”.
Ўтган йилнинг февраль ойининг охирида Россия-Украина маслаҳатлашувлари бошланди: делегациялар Беларусда иккита юзма-юз учрашув ўтказди, шундан сўнг уларни ҳар куни видеоконференцалоқа орқали давом эттиришга қарор қилинди.
Март ойи охирида томонлар Истанбулда музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказди. Унинг якунлари бўйича Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский Украина бўлажак келишув бўйича ўз таклифларини ёзма равишда тақдим этганини айтди. Москва буни олдинга қадам деб ҳисоблади ва умуман Киев режими кўп йиллар давомида биринчи марта музокаралар олиб бориш истагини намойиш этди.
Россия бунга жавобан Украина томон икки қадам ташлади. Биринчидан, Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий ҳаракатларни сезиларли даражада камайтиришга қарор қилинди. Иккинчидан, Москва Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг учрашувини ўтказишни таклиф қилди.
Бироқ, кейинроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларини рад этиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди. Хусусан, вазирнинг сўзларига кўра, Киев ўзининг келишув лойиҳасини Москвага тақдим этган. Унда Қримга тааллуқли Истанбулдаги йиғилишда қайд этилган қоидалардан четга чиқиш бор эди. Бундан ташқари, Украина ҳарбий машғулотлар ўтказиш тўғрисидаги низомни Россия розилигини олиш зарурлигини эслатмасдан ўзгартирди.
Янгиликлар лентаси
0