Жиззахдаги янги мегалойиҳа "Агроэкспресс” салоҳиятини кенгайтирмоқда

© СП BMB-NRC Agrologistics“BMB-NRC Agrologistics” янги агрокомплекси
“BMB-NRC Agrologistics” янги агрокомплекси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро келишувларни амалга ошириш доирасида “BMB-NRC Agrologistics” янги агрокомплексининг биринчи босқичи ишга туширилди. Мутахассислар унинг имкониятларини "мега" префикси билан баҳолашмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Индира Ризаметова. Ноябрь ойи охирида Жиззах вилоятида Ўзбекистон-Россиянинг йирик корхоналаридан бири – “BMB-NRC Agrologistics” агрологистика мажмуасининг (АЛМ) биринчи босқичи ишга туширилди. Мутахассислар уни МДҲ мамлакатларида ҳали ўхшаши йўқ “мега-лойиҳа” сифатида баҳоламоқда.
"ВМВ-NRC Agrologistics” қўшма корхонаси бош директорининг таъкидлашича, корхонанинг фақат 1-босқич тўлиқ қувватига ўтгандан сўнг режалаштирилган йиллик товар айланмаси 280 минг тонна маҳсулотни ташкил этади. Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши 2028 йилда кутилмоқда.
© СП BMB-NRC Agrologistics

"BMB-NRC Agrologistics"

 "BMB-NRC Agrologistics" - Sputnik Ўзбекистон
1/2

"BMB-NRC Agrologistics"

© СП BMB-NRC Agrologistics

"BMB-NRC Agrologistics"

"BMB-NRC Agrologistics" - Sputnik Ўзбекистон
2/2

"BMB-NRC Agrologistics"

1/2

"BMB-NRC Agrologistics"

2/2

"BMB-NRC Agrologistics"

Эътиборлиси, кўп функцияли АЛМ имкониятлари нафақат маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, катта ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, партияларни шакллантириш ва тайёр маҳсулотларни харидорларга етказиб бериш, балки экспортёрлар учун барча зарур хизматларни кўрсатиш имконини беради.
Янги мажмуанинг шу каби қишлоқ хўжалиги марказларидан асосий фарқи шундаки, рухсатномалар бевосита унинг ҳудудида берилиши ва олиниши мумкин. Бу ерда банк филиали, фитосанитария ва санитария-эпидемиология лабораториялари, шунингдек, барча ташқи савдо фаолияти қайта ишланадиган божхона пости мавжуд.
АЛМ асосчиларининг фикрига кўра, йирик харидорлар кўплаб ишлаб чиқарувчилар билан ишлашга тайёр эмаслар, чунки охригача етказиб бериш ритмини кафолатлай олмайди ва маҳсулот партияларининг керакли ҳажми ва сифатини таъминлай олмайди. Бундай масъулиятни фақат барча зарур инфратузилмага эга замонавий марказлар ўз зиммасига олиши мумкин.
“Биз айнан шу концепцияни амалга оширмоқдамиз. Масалан, Жиззах вилоятида жами олма ҳосили йилига қарийб 600 минг тоннани ташкил этади. Шундан қарийб 200 минг тоннаси экспорт қилинса, қолгани ички бозорда сотилиб, қайта ишланмоқда. Биз экспорт улушини доимий равишда оширишга ёрдам беришга тайёрмиз, шу билан бирга ишлаб чиқарувчилар ички бозор эҳтиёжларини қондириш учун маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришади” — дейди “ВМВ-NRC Agrologistics” ҚК бош директори Алексей Белоус.
АЛМ асосчилари томонидан босқичма-босқич кенгайтириш имконияти тақдим этилади.
Мажмуа ҳудудида жами тўртта ишлаб чиқариш ва логистика модулларини қуриш режалаштирилган. Лойиҳанинг барча тўрт босқичи якунланганидан сўнг бу ерда меҳмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари ва маъмурий бинолар ҳам ишлай бошлайди, уларда жумладан, транспорт-логистика, суғурта ва брокерлик компаниялари ваколатхоналари ҳам жойлашади.
“Биринчи босқичдаги тадбирлар бизга бозорни таҳлил қилиш, барча тартибларни ишлаб чиқиш ва яқин келажакда янада кенгайтириш режаларини тасдиқлаш имконини беради”, — деб тушунтирди бош директор.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия бизнеси мажмуанинг Тожикистондан, шунингдек, Афғонистон орқали Покистондан мева-сабзавот етказиб берувчилар билан ишлаш хизматларидан манфаатдор. Шу мақсадда энг мақбул логистика йўналишлари ишлаб чиқилмоқда.
Ўз навбатида, россиялик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларнинг тескари оқимига, шунингдек, уларнинг Ўзбекистонда амалга оширишга қизиқиш билдиришди. Хусусан, бошлаш учун қандолат маҳсулотлари, сут маҳсулотлари (ёғ, ёгурт ва бошқалар) кейинги босқичларда – музлатилган, жумладан, парранда гўшти, балиқ, музқаймоқ каби маҳсулотларни импорт қилиш режалаштирилган.
Айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тез бузиладиган тоифага тегишли эканлигини ҳисобга олиб, логистика ва тезкор етказиб бериш масалалари устувор ҳисобланади.
“Ҳозирда Қозоғистон орқали ўтувчи анъанавий автомобиль йўналишларидан фойдаланилмоқда. “ГЛОНАСС” рақамли навигация пломбаларини жорий этиш режалаштирилмоқда, бу эса юкларни етказиб бериш хавфсизлиги ва вақтини оширади. Бу ташувчи компанияга реал вақт режимида юк ҳақидаги маълумотларни кузатиш имконини беради”, — деди Белоус.
Шунингдек, пломбалар нафақат юк машиналарига, балки темир йўл юк вагонларининг эшикларига ҳам ўрнатилади.
Айтганча, темир йўл транспорти ҳақида. Келгуси йилнинг биринчи ярмида мажмуанинг темир йўл ва терминал инфратузилмасини яратиш режалаштирилган. АЛМ 2024 йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини тезлаштирилган темир йўл ва мултимодал ташиш бўйича “Евроосиё Агроэкспресс” дастурига тўлиқ қўшилишни режалаштирмоқда.
Бу мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшади. Умуман олганда, мутахассисларнинг фикрига кўра, янги агромажмуа ва унинг қуввати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишда йўқотишларни 30-40 фоиздан максимал 5 фоизгача камайтиради.
Демак, ишлаб чиқарувчилар тежамкорлик, истеъмолчилар эса сифатли ва янги маҳсулотларга эга бўлишади.
Агроэкспресс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Жиззахда Россия иштирокида яратилаётган агрокомплекс “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади
Янгиликлар лентаси
0