"Иқлим қуроли": АҚШ Россия чегаралари яқинида янги уруш режалаштирмоқда
© Foto : DoD / Lisa FerdinandoАмериканский флаг на здании Министерства обороны США. Архивное фото
© Foto : DoD / Lisa Ferdinando
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёда нотинчлик уясини уйғотиш АҚШга улкан фойда, Хитой ва Россияга эса катта зарар келтирган бўларди. Бу ҳақида Американинг энг ақлли таҳлилчилари 2019 йилдан буён пухта режа тузмоқда.
Шу кунларда бўлиб ўтаётган Дубай иқлим саммити дунёда глобал исиш қўрқувини кучайтириш орқали Қўшма Штатлар манфаати учун мисли кўрилмаган фойдани қайд этди. Ўтган бир неча йил ичида АҚШ углеводородларни қазиб олиш бўйича дунёда етакчига айланди. Нефть ва газдан воз кечиш чақириқлари остида улар Европани Россия нефть ва газидан узиб, бу бозорни ўзлари эгаллаб олишди. Тасаввур қилиб бўлмайдиган даромадлар, рақобатчиларни касод қилиш — буларнинг барчасига иқлим васвасаси туфайли эришилди.
Бироқ "глобал исиш" ҳикояси ҳарбий қисмга ҳам эга. Иқлим дастури Американинг бошқа мамлакатлар ҳудудида ҳарбий иштироки учун қулай мотивацияга айланиш эҳтимоли билан таҳдид қилмоқда. Бундай стратегияда фикрлаш тенденцияси айниқса Россиянинг энг яқин қўшнилари учун хавфли бўлиши мумкин.
Дубай саммити арафасида, RAND корпорациясининг ҳарбий таҳлилчилари АҚШ Марказий қўмондонлиги учун ўз масъулияти зонасида иқлим билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда ҳаракат режасини тайёрладилар. Америка ҳарбийлари ўз ватанларидан ўн минг километр узоқликда нимани унутганини тушуниш қийин, аммо бу "масъулият ҳудуди" Эрон, Ироқ, Афғонистон, Миср, Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари, Сурия каби давлатларни ўз ичига олади. Ва Россияга маъқул келмаган томони — у собиқ СССР республикалари - Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонни ҳам қамраб олган.
Бу мамлакатларда қандайдир иқлим ҳалокати юз бериши мумкин, дейди RAND муаллифлари. Масалан, қурғоқчилик. Бу сув ресурслари учун азалий курашни кучайтиради. Исёнлар ва можаролар маҳаллий урушга айланиб кетиши мумкин. Ва ана шундай пайтда АҚШ ҳарбийлари аралашувига назрада тутилган.
Аралашувнинг расмий сабаби - "узоқ муддатли шерикларга ёрдам бериш". Аслини олганда эса, америкаликлар, Украинада бўлгани каби, бутун минтақаларни хаосга солиш, ички ва трансчегаравий можаролар устидан назоратни қўлга олишни режалаштирмоқда.
Марказий Осиёда ҳақиқатан ҳам ички нотинчлик ва давлатлараро можаролар учун имкон бор, бу — чекланган сув ресурслари учун кураш. Бу кураш минтақада тез-тез бўлиб турадиган қурғоқчилик даврларида кескинлашади. Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон Амударёдан сув олувчи канал қураётганидан хавотирда. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Головной" сув тақсимлаш пункти туфайли чегарадаги тўқнашувлар одатий ҳолга айланган.
Совет даврида қурилган инфратузилманинг занглаб бораётгани, уни янгилашга ҳеч ким шошилмаётгани вазиятни янада оғирлаштиради. Америкаликлар ҳам аксига олиб бу борада ёрдам таклиф қилишмаяпти.
RAND муаллифлари навбатдаги қурғоқчилик қандай қилиб ҳосил етишмаслиги, очлик қўзғолонлари ва қуролли можароларга олиб келиши мумкинлигини ҳаяжон билан тасвирлаб беришмоқда. Америка ҳарбийларининг вазифаси минтақадаги ҳар бир давлатга ушбу қийин пайтда у "узоқ йиллик ҳамкор" эканлигини ва Қўшма Штатлар ёрдамига ишониши мумкинлигини тушунтиришдан иборат.
Шу баҳона билан “глобал исишга қарши кураш” мақсадида маҳаллий ҳукумат идоралари ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик таъминланиши керак. "Табиий офатларга қарши курашиш" бўйича қўшма машқларни ўтказиш. Бунга USAIDни жалб қилиш ва ҳоказо. АҚШ ҳарбий мутахассислари логистика, транспорт, чегара хавфсизлигини таъминлаш, миграция оқимларини назорат қилиш, яъни мамлакат мудофаасининг энг яқин ҳудудларига кириб боришда ёрдам бериши керак.
Вазият кескин тус олганда, ички тартибсизликлар ва иқлим муаммолари туфайли давлат ҳокимияти заифлашганда, АҚШ Марказий қўмондонлиги, худди "Бэтмен" каби, содир бўлаётган воқеаларга аралашиб, барчани қутқаради.
Шу билан бирга, аралашувнинг мақсадлари ҳайратланарли цинизм билан тасвирланган. Америкаликлар билан ҳамкорлик ҳамкор давлатга қўшниси билан ҳарбий можаронинг олдини олиш ёки уни хавфини камайтириш ёки “муваффақиятли аралашув учун шарт-шароитларни таъминлаш” имконини беради.
Бундай кафолатлар можаронинг барча томонларига берилиши керак. Яъни ҳам Қирғизистонга, ҳам Тожикистонга бир вақтнинг ўзида. Бунда қайси бир давлат ўзини Вашингтоннинг "узоқ йилли ҳамкори" деб билади ва қўшнилари билан урушда ва “муваффақиятли интервенция”да унинг ёрдамига таянади. Бундай "ёрдам"нинг оқибатларини тушунтиришга ҳожат йўқ. Инглизлар бир вақтлар Ҳиндистонни айнан шун тарзда забт этган эди. Улар маҳаллий хонликларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб оқибатда ўзлари ғолиб бўлишган эди.
Ушбу режанинг гўзаллиги шундаки, исталган нуқтада уруш чиқариш учун ҳар қандай нарса "табиий офат" бўлиши мумкин. Ғарб оммавий ахборот воситалари оммани энг даҳшатли сохта ваҳималар билан қўрқитиш учун саъй-ҳаракатларини кучайтирди. Бир неча йил олдин "озон тешиклари" ушбу вазифани бажарар эди. Эсингиздами. Агар ҳеч қандай қурғоқчилик бўлмаса, америкалик журналистлар уни ўйлаб топишади ва жаҳон ҳамжамияти унга яна лаққа тушади.
Лекин бу ҳуддудда АҚШдан бошқа глобал кучлар ҳам бор. Россия ва Хитой ушбу минтақа барқарорлигидан манфаатдор. Улар яқин жойлашган, вазиятга аралашиш имкони тезроқ ва осонроқ. Россия ҳарбийлари Қозоғистондаги ҳукуматга қарши намойишларга бир неча кун ичида қандай барҳам берганини эслатишнинг ҳожати йўқ.
Аммо мамлакатнинг барча давлат идоралари глобал исишга қарши тинимсиз кураш олиб бораётган АҚШ Мудофаа вазирлиги мутахассислари билан тўлиб тошган бўлса, улар маҳаллий инқирозни ўзларига яраша бошқарадилар. Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги муаммоларни ҳал қилишига йўл қўймаслик, идеал ҳолда минтақани уларнинг таъсиридан бутунлай чиқариб ташлаш — АҚШ Марказий қўмондонлигининг асосий мақсади. Буни амалга ошириш учун қанча қон тўкилиши — оқ жаноблар чуқур фарқи йўқ.
Марказий Осиёдаги тартибсизликлар АҚШга Украинани вайрон қилиш билан бир хил фойда келтирган бўларди, эҳтимол ундан ҳам каттароқ. Бу ҳарбий секторга харажатлар эвазига иқтисодни ривожлантириб, долларни мустаҳкамлаган бўларди. Ундан ташқари Хитойга катта муаммолар пайдо қилиб Россияни ривожлантиришдан "ушлаб туришга" хизмат қилган бўларди. Буларнинг барчаси RAND корпорацияснинг 2019 йилда чоп этилган йўриқномасида аллақачон айтиб ўтилган.
Собиқ совет республикалари ҳукуматлари АҚШнинг ҳарбий режаларидан хабардор бўлиши керак. Зеро, ўз мамлакатларини қонга ботиришдан аввал, америкаликлар илҳомлантирган инқироз уларнинг ўзларини ҳам уради.