https://sputniknews.uz/20231130/biznes-eoii-investitsiya-41318571.html
Бизнес ЕОИИ инвестиция фаоллиги суръатларини оширишга ёрдам беради
Бизнес ЕОИИ инвестиция фаоллиги суръатларини оширишга ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси бизнес ҳамжамиятни лойиҳа ишларида, айниқса, юқори технологияли соҳаларда фаолроқ иштирок этишга чақирди.
2023-11-30T12:59+0500
2023-11-30T12:59+0500
2023-11-30T12:59+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ўзбекистон
еоии
еик
бизнес
яим
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41311729_0:0:3044:1713_1920x0_80_0_0_4f0b979c1720249db11c718a6ceccde7.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Жаҳон иқтисодиётида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) улушининг ўсиши етарли даражада эмас, бу инвестиция фаоллигининг паст суръатлари билан боғлиқ. Бу ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Михаил Мясникович маълум қилди, дея хабар берди комиссияси матбуот хизмати.ЕОИИ мавжуд бўлган 8 йил давомида харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 22,8 минг доллардан 33,6 минг долларгача ёки қарийб 1,5 бараварга ошди. Таққослаш учун, ўтган йили аҳоли жон бошига жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўртача 20,6 минг долларни ташкил қилган.Мясникович, шунингдек, ЕОИИ давлат раҳбарлари инвестиция ҳажмини икки баравар ошириш вазифасини қўйгани ва буни бизнес ёрдамисиз амалга ошириб бўлмаслигини қўшимча қилди.У келгуси йилда ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Иттифоқ бюджетидан қарийб 20 миллион доллар ажратиш режалаштирилганини таъкидлади ва ишбилармон доираларни лойиҳа ишларида, айниқса, юқори технологияли соҳаларда фаолроқ иштирок этишга чақирди.Бундан ташқари, ЕИК ҳайъати раҳбари бизнесга келгусидаги ишлар учун яхши сигнал берилаётганига эътибор қаратди – йил охирига қадар ЕОИИ нинг 2030 йилгача ва 2045 йилгача бўлган давр учун ривожланиш декларациясини тасдиқлаш кутилмоқда.Учрашув иштирокчилари учинчи давлатлар ҳамкорлари билан алоқаларни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилишди, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликка эътибор қаратишди.
https://sputniknews.uz/20231129/jahon-yaim-osish-sekinlashish-ihtt-41312252.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41311729_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_346a00848c467586640cae3e643a58b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий комиссияси технология еоии инвестиция
евроосиё иқтисодий комиссияси технология еоии инвестиция
Бизнес ЕОИИ инвестиция фаоллиги суръатларини оширишга ёрдам беради
Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси бизнес ҳамжамиятни лойиҳа ишларида, айниқса, юқори технологияли соҳаларда фаолроқ иштирок этишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Жаҳон иқтисодиётида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) улушининг ўсиши етарли даражада эмас, бу инвестиция фаоллигининг паст суръатлари билан боғлиқ. Бу ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Михаил Мясникович маълум қилди, дея хабар берди комиссияси
матбуот хизмати. ЕОИИ мавжуд бўлган 8 йил давомида харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 22,8 минг доллардан 33,6 минг долларгача ёки қарийб 1,5 бараварга ошди. Таққослаш учун, ўтган йили аҳоли жон бошига жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўртача 20,6 минг долларни ташкил қилган.
“Ёмон эмас, лекин Иттифоқнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши сезиларли даражада ошмади. Бунинг асосий сабаби, менимча, инвестиция фаоллигининг етарли даражада эмаслигидир”, – деди у Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ЕИК ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича маслаҳат кенгашининг 8-йиғилишида.
Мясникович, шунингдек, ЕОИИ давлат раҳбарлари инвестиция ҳажмини икки баравар ошириш вазифасини қўйгани ва буни бизнес ёрдамисиз амалга ошириб бўлмаслигини қўшимча қилди.
У келгуси йилда ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Иттифоқ бюджетидан қарийб 20 миллион доллар ажратиш режалаштирилганини таъкидлади ва ишбилармон доираларни лойиҳа ишларида, айниқса, юқори технологияли соҳаларда фаолроқ иштирок этишга чақирди.
Бундан ташқари, ЕИК ҳайъати раҳбари бизнесга келгусидаги ишлар учун яхши сигнал берилаётганига эътибор қаратди – йил охирига қадар ЕОИИ нинг 2030 йилгача ва 2045 йилгача бўлган давр учун ривожланиш декларациясини тасдиқлаш кутилмоқда.
“Бу жуда аниқ ҳужжат бўлиб, ўзаро ишончсизлик масалаларини ҳал қилади. Шу боис ўзаро савдода жорий этилаётган тарифсиз чекловлар минималлаштирилади, деб ўйлайман”, — деди у.
Учрашув иштирокчилари учинчи давлатлар ҳамкорлари билан алоқаларни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилишди, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликка эътибор қаратишди.