https://sputniknews.uz/20231129/jahon-yaim-osish-sekinlashish-ihtt-41312252.html
Жаҳон ЯИМнинг ўсиши секинлашиши кутилмоқда — ИҲТТ
Жаҳон ЯИМнинг ўсиши секинлашиши кутилмоқда — ИҲТТ
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг прогнозлари эълон қилинди.
2023-11-29T18:17+0500
2023-11-29T18:17+0500
2023-11-29T18:27+0500
дунё янгиликлари
дунёда
яим
савдо
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41312909_0:44:3562:2048_1920x0_80_0_0_46ea946741fc15b633c7c96df70e80eb.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Шу йилнинг ўзида глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши 2,9% гача секинлашиши кутилмоқда. Бу ҳақида РИА Новости Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)га таяниб хабар берди.Ташкилот 2023 йил учун глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнозини сентябрь ойида кутилган 3 фоиздан 2,9 фоизгача пасайтирди. Бу ҳақида ташкилотнинг ноябрь ойидаги иқтисодий ҳисоботида назарда тутилган.Шундай қилиб, келгуси йил учун прогноз сентябрь ойидаги тахмин даражасида сақланиб қолди. Ҳисоботда 2022 йилдаги ўсиш 3,3 фоизга баҳоланмоқда. Ташкилотнинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти барқарор инфляция ва заиф ўсиш истиқболлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.Шу билан бирга, йил бошидан буён ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кутилганидан кучлироқ бўлди, аммо ҳозирда молиявий шароитларнинг кескинлашуви, савдонинг заиф ўсиши, бизнес ва истеъмолчилар ишончининг пасайиши таъсири туфайли секинлашмоқда, дейилади прогнозда.Келгуси икки йил ичида глобал иқтисодиёт учун кенгроқ тасвир - бу мўътадил секинлашувдан бири бўлиб, инфляция 2025 йилга келиб марказий банк мақсадларига қайтади. Келгуси йилнинг биринчи ярмида глобал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ҳам паст даражада бўлиши прогноз қилинмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41312909_488:0:3220:2048_1920x0_80_0_0_56872995dc378b65e81ed14beb5ce8eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти прогноз
иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти прогноз
Жаҳон ЯИМнинг ўсиши секинлашиши кутилмоқда — ИҲТТ
18:17 29.11.2023 (янгиланди: 18:27 29.11.2023) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг прогнозлари эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Шу йилнинг ўзида глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши 2,9% гача секинлашиши кутилмоқда. Бу ҳақида
РИА Новости Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)га таяниб хабар берди.
Ташкилот 2023 йил учун глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнозини сентябрь ойида кутилган 3 фоиздан 2,9 фоизгача пасайтирди. Бу ҳақида ташкилотнинг ноябрь ойидаги иқтисодий ҳисоботида назарда тутилган.
"Жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2024 йилда бу йилги 2,9 фоиздан 2,7 фоизга, 2025 йилда эса 3 фоизга секинлашиши кутилмоқда", дейилади ҳисоботда.
Шундай қилиб, келгуси йил учун прогноз сентябрь ойидаги тахмин даражасида сақланиб қолди. Ҳисоботда 2022 йилдаги ўсиш 3,3 фоизга баҳоланмоқда. Ташкилотнинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти барқарор инфляция ва заиф ўсиш истиқболлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Шу билан бирга, йил бошидан буён ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кутилганидан кучлироқ бўлди, аммо ҳозирда молиявий шароитларнинг кескинлашуви, савдонинг заиф ўсиши, бизнес ва истеъмолчилар ишончининг пасайиши таъсири туфайли секинлашмоқда, дейилади прогнозда.
Келгуси икки йил ичида глобал иқтисодиёт учун кенгроқ тасвир - бу мўътадил секинлашувдан бири бўлиб, инфляция 2025 йилга келиб марказий банк мақсадларига қайтади. Келгуси йилнинг биринчи ярмида глобал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ҳам паст даражада бўлиши прогноз қилинмоқда.