Қатар компанияси Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи — тафсилотлар

© Комитет по туризмуҚатар компанияси Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи
Қатар компанияси Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Oбуна бўлиш
Қатар компанияси Тошкент-Самарқанд йўналишида пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасига инвестиция киритмоқчи.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Қатар компанияси Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция киритади. Бу ҳақида Туризм қўмитаси хабар берди.
© Комитет по туризмуҚатар компанияси Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи
Катарская компания инвестирует в реализацию ряда проектов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Қатар компанияси Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Қатарнинг “Power International Holding” компанияси бошқарув раиси ўринбосари Морис Гаттас бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда туризм соҳаси учун давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Икки томонлама мулоқот давомида Қатар томонидан Ўзбекистонда туризм инфратузилмаси бўйича лойиҳаларга инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.
"Улар орасида тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темир йўл қурилиши ва шу йўналишда пуллик автомобиль йўлини қуриш ҳамда Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳалари бор", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилган.
Янгиликлар лентаси
0