Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанЎзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Қатарнинг собиқ Бош вазири, қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Қатарнинг собиқ бош вазири, қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол-Соний бошчилигидаги делегация инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамроҳлигида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанЎзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Узбекистан и Катар реализуют новые проекты в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Ташриф дастурига мувофиқ, Бухоро шаҳридаги қишлоқ хўжалиги кластери фаолияти билан танишилди.
Ҳамад бин Жассим Ол-Сонийга қишлоқ хўжалиги кластери фаолиятини кенгайтириш бўйича режалаштирилган лойиҳалар, Бухоро вилоятининг савдо-иқтисодий имкониятлари ва умуман, Ўзбекистонда яратилган инвестиция муҳитининг қулай шароитлари тақдим этилди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанЎзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Узбекистан и Катар реализуют новые проекты в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
"Тақдимотлар чоғида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишилди", — дейилади хабарда.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанЎзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Узбекистан и Катар реализуют новые проекты в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Меҳмонлар Бухоронинг жаҳонга машҳур меъморий ансамблларига ҳам ташриф буюришди.
Янгиликлар лентаси
0