Тошкентда Алексей Шусев ижодига бағишланган кўргазма очилди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
“Алексей Шусев. 150. Усто меъмор” кўргазмаси машҳур меъмор таваллудининг 150 йиллигига бағишланган.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентда Навоий театри яратувчиси меъмор Шусев асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма машҳур меъмор таваллудининг 150 йиллигига бағишланган.
Шусев асарлари орасида Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Катта театр, Москвадаги Қозон вокзали, Ленин мақбараси, Батумидаги “Интурист”меҳмонхонаси ва бошқа кўплаб лойиҳалар бор.
Кўргазма меҳмонлари Шусевнинг нашр этилмаган эскизлари, кичик эскизлари, Навоий театри учун яратилган илк стулларни кўришлари ва ҳатто меъмор ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмни томоша қилишлари мумкин.
Алексей Шусев ижодига бағишланган кўргазма ҳақида — Sputnik Ўзбекистон видеосида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0