https://sputniknews.uz/20231121/toshkent-41145397.html
Тошкент “иссиқлик оролига” айланмоқда — иқлимшунос
Тошкент “иссиқлик оролига” айланмоқда — иқлимшунос
Sputnik Ўзбекистон
Бундан 15 йил илгари шаҳар 20-30 фоизгача яшиллилик билан қопланган бўлса, ҳозир ушбу кўрсаткич 10-18 фоизга тушиб қолган.
2023-11-21T11:48+0500
2023-11-21T11:48+0500
2023-11-21T11:48+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
экология
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790254_0:111:1201:787_1920x0_80_0_0_a17b53fc6caa11814379a2d7c4f5a951.png
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкент “иссиқлик оролига” айланмоқда. Бу ҳақида иқлимшунос эксперт Эркин Абдулаҳатов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда маълум қилди.Биламиз, баҳорда кўп ёмғир ёғади, ерлар доим нам бўлади, асфальт қизимайди. Шуни ҳисобига баҳор ва ёз ойлари бошларида Тошкент шаҳри бир муддат энг тоза ҳудуд мақомини олади. Ёз ўрталаригача ҳаво исийди.Оқибатда ҳавонинг юқори иссиқлиги, асфальт қопламаларига, яшиллик билан ҳимояланмаган тупроқ қатламларига сингиб, ундаги намгарчилик даражаси янада камайтириб юборади. Сўнгги вақтларда ушбу ҳодисани ифодаловчи Тошкент “иссиқлик ороли” деган тушунча ҳам пайдо бўлган.Прогнозларга кўра, эндиликда ҳарорат юқорилаб бораверади, шаҳар кенгаяверади, натижада чанг заррачалари ортишига гувоҳ бўламиз. Тошкент ҳавоси чиндан ҳам аянчли аҳволдами — иқлимшунос жавобиИқлим ўзгариши Тошкент атрофидаги ҳудудлар, хусусан, Қозоғистон жанубидаги чўлларга ҳам таъсир қилмоқда. У ерда суғориладиган майдонлар ишдан чиқиши оқибатида шамол чўлдаги майда чанг заррачаларини ҳудудимизга олиб келмоқда.
https://sputniknews.uz/20231116/toshkent-havosi-41039413.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790254_142:172:1074:871_1920x0_80_0_0_9aa1bfcd4b0ca0de47aa4e9b9d8e82dd.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент иқлим экология иссиқлик ороли иқлимшунос-эксперт эркин абдулаҳатов
тошкент иқлим экология иссиқлик ороли иқлимшунос-эксперт эркин абдулаҳатов
Тошкент “иссиқлик оролига” айланмоқда — иқлимшунос
Бундан 15 йил илгари шаҳар 20-30 фоизгача яшиллилик билан қопланган бўлса, ҳозир ушбу кўрсаткич 10-18 фоизга тушиб қолган.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкент “иссиқлик оролига” айланмоқда. Бу ҳақида иқлимшунос эксперт Эркин Абдулаҳатов
Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
Биламиз, баҳорда кўп ёмғир ёғади, ерлар доим нам бўлади, асфальт қизимайди. Шуни ҳисобига баҳор ва ёз ойлари бошларида Тошкент шаҳри бир муддат энг тоза ҳудуд мақомини олади. Ёз ўрталаригача ҳаво исийди.
"Ундан ташқари, пойтахтда яшиллик даражаси ҳам кескин камайиб кетган. Бундан 15 йил илгари шаҳар 20-30 фоизгача яшиллилик билан қопланган бўлса, ҳозир ушбу кўрсаткич 10-18 фоизга тушиб қолган. Дарахтлар, боғлар ва кўкламзорлар ўрнига шаҳар бинолар, йўллар, асфальт ва бетон билан қопланган, шаҳарсозлик ва қурилишлар ҳам фаол олиб борилмоқда", — деди Абдулаҳатов.
Оқибатда ҳавонинг юқори иссиқлиги, асфальт қопламаларига, яшиллик билан ҳимояланмаган тупроқ қатламларига сингиб, ундаги намгарчилик даражаси янада камайтириб юборади. Сўнгги вақтларда ушбу ҳодисани ифодаловчи Тошкент “иссиқлик ороли” деган тушунча ҳам пайдо бўлган.
"Юқори иссиқлик оқибатида тупроқдан майда чанг заррачалари ҳавога кўтарилади. Бу жараён ёз-куз ойларида сўнгги 3-4 йилликда одатий бўлиб қолди. Ёмғирсиз мавсумларда шаҳар ҳавосида майда диспер заррачалар миқдори кескин ортмоқда. Баъзан шамол бўлмаган ҳолатда ҳам биз “рейтингда” 5,6-ўринларга чиқиб оляпмиз", — дея қайд этди у.
Прогнозларга кўра, эндиликда ҳарорат юқорилаб бораверади, шаҳар кенгаяверади, натижада чанг заррачалари ортишига гувоҳ бўламиз.
"Агар биз яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида ўз ишларимизни режалаштирсак, мазкур жараёнларни анча камайтиришимиз мумкин", — дея қўшимча қилди иқлимшунос.
Иқлим ўзгариши Тошкент атрофидаги ҳудудлар, хусусан, Қозоғистон жанубидаги чўлларга ҳам таъсир қилмоқда. У ерда суғориладиган майдонлар ишдан чиқиши оқибатида шамол чўлдаги майда чанг заррачаларини ҳудудимизга олиб келмоқда.