https://sputniknews.uz/20231121/ozbekiston-xalqaro-mablaglar-16-mlrd-dollar-ozlashtirish-41144004.html
Ўзбекистон халқаро маблағлар ҳисобидан 16 млрд доллар ўзлаштирди — лойиҳалар таҳлили
Ўзбекистон халқаро маблағлар ҳисобидан 16 млрд доллар ўзлаштирди — лойиҳалар таҳлили
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди.
2023-11-21T10:59+0500
2023-11-21T10:59+0500
2023-11-21T19:48+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
лойиҳа
пул
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/15/41146806_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_f380a2b3fc176e6a22afb80ec4f96fd6.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда охирги етти йилда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 16 миллиард доллар ўзлаштирилди. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Йиғилишда ичимлик суви, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди.Айтилишича, охирги етти йилда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 16 миллиард доллар ўзлаштирилди. 103 та лойиҳа ишга туширилди.Кечиккан лойиҳалар ва мўлжалдан кам маблағларҚайд этилишича, ҳамма тармоқда ҳам натижадорлик бирдек эмас. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида жорий йилда 238 миллион доллар халқаро молия институтлари маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда. Бу мўлжалдан анча кам.Умуман, сўнгги йилларда соҳага 2,4 миллиард доллар жалб қилиниб, шундан 1,3 миллиард доллари ўзлаштирилган. Лекин кечиккан лойиҳалар ҳам бор. Мисол учун, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида агрологистика марказлари ташкил этиш кечикмоқда.Соғлиқни сақлаш вазирлигида 877 миллион долларлик 11 та лойиҳа мавжуд. Уларнинг аксарияти амалга оширилмоқда. Лекин нефрология ва урология муассасаларини жиҳозлаш, пойтахтнинг Яшнобод туманида катталар учун кўп тармоқли тиббиёт маркази қуриш, миллий референс лабораторияси ташкил қилиш лойиҳалари бўйича инвестиция ўзлаштириш бошланмаган.“Ўзсувтаъминот” тармоғида қиймати 2,1 миллиард долларлик 22 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 8 та лойиҳанинг ўз вақтида ишга тушмаслиги эҳтимоли бор.Давлат раҳбари лойиҳалар бажарилишида вазирларнинг масъулиятини ошириш, ҳар бирини халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилиб бориш ҳамда маблағларни самарали ишлатиш бўйича кўрсатмалар берди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий этилиши маълум қилинган эди.Октябрь ойида Қозон шаҳрида ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форумида турли соҳаларда 3 та ҳудудлараро ва 7 та тижорат шартномалари имзоланди.
https://sputniknews.uz/20230525/ozbekiston-va-eoii-hamkorligi-barqaror-35356966.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/15/41146806_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_ab1df67ea49166cc587468c4a2898d68.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон халқаро молия институтлари лойиҳалар ижроси
ўзбекистон халқаро молия институтлари лойиҳалар ижроси
Ўзбекистон халқаро маблағлар ҳисобидан 16 млрд доллар ўзлаштирди — лойиҳалар таҳлили
10:59 21.11.2023 (янгиланди: 19:48 21.11.2023) Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда охирги етти йилда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 16 миллиард доллар ўзлаштирилди. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Йиғилишда ичимлик суви, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди.
Айтилишича, охирги етти йилда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 16 миллиард доллар ўзлаштирилди. 103 та лойиҳа ишга туширилди.
"Буларнинг натижасида 5 миллионга яқин аҳолининг кундалик ҳаёти яхшиланишига таъсир қилган 9 мингта ижтимоий ва инфратузилма иншоотлари қурилди ва таъмирланди. 38 та янги йирик саноат қуввати ишга туширилиб, 6,5 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилди", — дейилади хабарда.
Кечиккан лойиҳалар ва мўлжалдан кам маблағлар
Қайд этилишича, ҳамма тармоқда ҳам натижадорлик бирдек эмас. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида жорий йилда 238 миллион доллар халқаро молия институтлари маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда. Бу мўлжалдан анча кам.
Умуман, сўнгги йилларда соҳага 2,4 миллиард доллар жалб қилиниб, шундан 1,3 миллиард доллари ўзлаштирилган. Лекин кечиккан лойиҳалар ҳам бор. Мисол учун, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида агрологистика марказлари ташкил этиш кечикмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида 877 миллион долларлик 11 та лойиҳа мавжуд. Уларнинг аксарияти амалга оширилмоқда. Лекин нефрология ва урология муассасаларини жиҳозлаш, пойтахтнинг Яшнобод туманида катталар учун кўп тармоқли тиббиёт маркази қуриш, миллий референс лабораторияси ташкил қилиш лойиҳалари бўйича инвестиция ўзлаштириш бошланмаган.
“Ўзсувтаъминот” тармоғида қиймати 2,1 миллиард долларлик 22 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 8 та лойиҳанинг ўз вақтида ишга тушмаслиги эҳтимоли бор.
Давлат раҳбари лойиҳалар бажарилишида вазирларнинг масъулиятини ошириш, ҳар бирини халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилиб бориш ҳамда маблағларни самарали ишлатиш бўйича кўрсатмалар берди.
"Мутасаддилар йил якунигача ва 2024 йилда ишларни жадаллаштириб, кечикишларни бартараф этиш, лойиҳаларни сифатли бажариб, натижасини таъминлаш бўйича ахборот берди", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий этилиши
маълум қилинган эди.Октябрь ойида Қозон шаҳрида ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форумида турли соҳаларда 3 та ҳудудлараро ва 7 та тижорат
шартномалари имзоланди.