https://sputniknews.uz/20230711/xorijiy-investitsiya-yangi-tizim-36779291.html
Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий этилади
Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.
2023-07-11T17:41+0500
2023-07-11T17:41+0500
2023-07-11T17:41+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
инвестиция
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36588257_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_9bdd34f2a8ede0515786bff40e68e8de.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистонда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.Жумладан, давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.Бунда ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади. Умуман, ҳудудлардаги 89 та йирик лойиҳани муддатидан олдин ишга тушириш учун инфратузилма масаласи ҳал қилиб берилади.Бу йил инфратузилмага бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилмоқда. Бу етарли эмаслиги қайд этилиб, инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.Қайд этилишича, ҳудудларда 1 минг 200 та лойиҳа доирасида 4,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш зарур. Бунда лойиҳалар 3 та тоифага ажратилиб улар билан манзилли ишланади.Тегишли ҳукумат комиссиясига вазир ва тармоқ раҳбарлари билан бирга ҳар бир лойиҳани ичига кириб, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш топширилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36588257_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_89058bb2bb9aa821a12c93efeab1cd93.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хорижий инвестицияларни ўзлаштириш янги тизим ўзбекистон
хорижий инвестицияларни ўзлаштириш янги тизим ўзбекистон
Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий этилади
Ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистонда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Жумладан, давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.
Бунда ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади. Умуман, ҳудудлардаги 89 та йирик лойиҳани муддатидан олдин ишга тушириш учун инфратузилма масаласи ҳал қилиб берилади.
Бу йил инфратузилмага бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилмоқда. Бу етарли эмаслиги қайд этилиб, инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.
Қайд этилишича, ҳудудларда 1 минг 200 та лойиҳа доирасида 4,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш зарур. Бунда лойиҳалар 3 та тоифага ажратилиб улар билан манзилли ишланади.
Тегишли ҳукумат комиссиясига вазир ва тармоқ раҳбарлари билан бирга ҳар бир лойиҳани ичига кириб, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш топширилди.