Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Oбуна бўлиш
Президент ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишади.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади", — дейилади хабарда.
Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.
Маълумот учун, Статистика агентлигига кўра, 1 октябрь ҳолатига Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 3 965 тага тенг. Вилоятда икки мингдан ошиқ қурилиш корхоналари фаолият олиб бормоқда. Январь-август ойида 2 444 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эди. Унда Мирзиёев иштирокида олтита янги корхона ишга туширилди.
Янгиликлар лентаси
0