Сурхондарёда олтита янги корхона ишга туширилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Termez National Carpets” в Термезском районе и здесь же ввел в строй шесть новых производственных мощностей.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Termez National Carpets” в Термезском районе и здесь же ввел в строй шесть новых производственных мощностей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур 6 та корхона 2 мингта янги иш ўрни яратади, уларнинг фаолияти туфайли вилоят экспортига 20 миллион доллар қўшилади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Термиз тумани Янгиобод маҳалласидаги “Termez National Carpets” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Termez National Carpets” в Термезском районе и здесь же ввел в строй шесть новых производственных мощностей.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Termez National Carpets” в Термезском районе и здесь же ввел в строй шесть новых производственных мощностей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2023
Корхона йилига 2,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун Германия, Бельгия, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. 150 та янги иш ўрни яратилган.
Маҳсулотларнинг қарийб ярмини экспорт қилиш режалаштирилган.
Хомашёнинг 80 фоизи маҳаллийлаштирилган. Корхона ишга туширилган қисқа вақтда Озарбайжон ва Қирғизистон давлатларига 255 минг долларлик гилам ва гилам маҳсулотлари экспорт қилинди. Жорий йилда 4 миллион долларлик маҳсулотни хорижлик буюртмачиларига етказиб бериш мўлжалламоқда.
Таъкидланишича, корхонада муқобил энергиядан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирда ташқи ва ички ёритиш тизими учун қуёш панелларидан фойдаланилмоқда.
Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди.
Шу ерда 6 та янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш маросими бўлди. Термиз шаҳридаги “Indenim Cluster”, Жарқўрғон туманидаги “Фабулло строй сервис”, Ангор туманидаги “Ангор Барака”, Термиз туманидаги “Termiz agro impeks” корхоналари, Сариосиё туманидаги қурилиш материаллари кичик саноат зонаси ва Тўпаланг гидро электр станцияси вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.
Термиз шаҳридаги “Indenim Cluster” масъулияти чекланган жамияти пахта толасидан тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 400 та янги иш ўрни ташкил этилган.
Жарқўрғон туманидаги “Фабулло строй сервис” корхонасида йилига 75 минг куб метр автоклав газоблок ишлаб чиқариш ўзлаштирилиб, 80 та янги иш ўрни ташкил этилди.
Ангор туманидаги “Ангор Барака” масъулияти чекланган жамияти савдо мажмуасида миллий ҳунармандчилик маркази ташкил этилган. У ерда йилига қарийб 125 минг дона тайёр тикувчилик, 50 турдаги миллий либослар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари тайёрланиб, минг нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланади.
Сариосиё туманидаги кичик саноат зонасида замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
“Termiz agro impeks” масъулияти чекланган жамияти томонидан Термиз туманида 3 минг тонна сиғимга эга музлаткичли омборхона, замонавий иссиқхона барпо этилиб, 220 кишининг бандлигини таъминлаган.
Тўпаланг гидро электр станциясини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида унинг умумий қуввати 175 мегаваттга етмоқда. Бу йилига 467 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш имконини беради.
Умуман, мазкур 6 та корхона 2 мингта янги иш ўрни яратади, уларнинг фаолияти туфайли вилоят ишлаб чиқаришига 370 миллиард сўм, экспортига 20 миллион доллар қўшилади.
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.
Янгиликлар лентаси
0