Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 16 ноябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО.
Боевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 16 ноябр ҳисоботи:

Купянск йўналишида Харков вилоятининг Синковка ва Загоруйковка аҳоли пунктлари ҳудудларида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Украина Қуролли кучларининг 30 ва 67-механизациялашган бригадаларининг учта ҳужумни қайтарди. Душманнинг йўқотишлари 110 нафар ҳарбий хизматчи (қурбонлар ва ярадорлар), бир танк, иккита БМП ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида "Марказ" қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари "Азов*" 12-махсус кучлар бригадасининг ҳужумини қайтарди. Бундан ташқари, ДХРнинг Торское аҳоли пункти ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида душманнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган ҳудудларга зарба берилди.
УҚК йўқотишлари 175 нафаргача ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва яраланди, иккита пикап, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими.
Донецк йўналишида ДХРнинг Клешеевка, Артёмово, Георгиевка ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларидаги "Жануб" қўшинлари бўлинмалари душманнинг 14 та ҳужумни қайтарди. Кун давомида душман 240 га яқин ҳарбий хизматчини, бир танкни ва учта техникасини йўқотди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Паладин" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Полшада ишлаб чиқарилган иккита "Краб" ўзиюрар артиллерия тизими, АҚШда ишлаб чиқарилган учта М777 артиллерия тизими, шунингдек, МТ-12 "Рапира" танкка қарши қуроли йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида ДХРнинг Константиновка ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари УҚКнинг 79-ҳаво ҳужуми бригадаси ва 128-ҳудудий мудофаа бўлинмасининг шахсий таркиби ва техникасига зарба берди. Душманнинг йўқотишлари 70 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита юк машинасини ташкил этди. Артиллерияга қарши жангда Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Британияда ишлаб чиқарилган FH70 гаубицаси йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи Работино, Успеновка ва Малая Токмачка аҳоли пунктлари ҳуудида УҚКнинг 33, 116 ва 118-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини йўқ қилди. Душманнинг йўқотишлари 100 нафаргача ҳарбий хизматчилар, иккита танк, иккита зирҳли жанговар машина ва "Гиацинт-Б" тўпини ташкил этди.
Херсон йўналишида душманнинг ўққа тутилиши натижасида 24 соат ичида 70 нафаргача ҳарбий хизматчи ва иккита техника йўқ қилинди.
Артиллерияга қарши жангда М109 "Паладин" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, "Мста-Б" гаубицасига зарба берилди.
Россия авиацияси учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси Запорожье вилояти, Димитрово қишлоғи ҳудудида жойлашган УҚКнинг 128-тоғ ҳужум бригадасининг назорат постига ҳамда душманнинг шахсий таркиби ва ҳарбий техникаси жойлаштирилган 132та позицияларга зарба беришди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ДХРнинг Красноармейск шаҳри яқинида УҚКнинг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган иккита HIMARS ракетасини ва JDAM бошқариладиган ҳаво бомбасини тутиб олди.
ЛХРнинг Кременная, ДХРнинг Новоандреевка, Липовое, Запороже вилоятининг Мирное, Романовское ва Павловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 26 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 536 та самолёт, 254 та вертолёт, 8 960 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 13 426 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1 184 та кўп ракетали тизимлари, 7121 та дала артиллерияси ва миномётлари, шунингдек, 15312 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.
*Россияда тақиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0