Тошкент аэропортида кутиш зали очилди — видео

Oбуна бўлиш
Икки ҳафтадан буён Тошкент аэропортида кутиши зали ишламоқда. У ерда кутиб олувчилар учун қандай қулайликлар яратилгани билан видеолавҳамизда томоша қилинг.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкент аэропортида кутиб олувчилар учун махсус зал ишга тушди.
Майдони 500 кв.м бўлган павильон P2 автотураргоҳида жойлашган.

"Кутиб олиш ҳудуди шунчаки пайдо бўлгани йўқ, - дейди Зафар Саидмуратов Uzbekistan Airports аэропорт терминал хизмати раҳбари. — Учиб келиш терминали майдони кичик бўлганини инобатга олсак, бу йўловчилар ва кутиб олувчилар учун ноқулайлик туғдирар эди".

Ҳозир бу ерда парвозлар таблоси ўрнатилган. Тез орада эса кафе, савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмаларни қувватлаш пунктлари ва гул дўкони пайдо бўлади. Бу зал вақтинчалик ечим ҳисобланади. Келажакда мавжуд терминални кенгайтириш ва кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратиш режада бор.
Янгиликлар лентаси
0