https://sputniknews.uz/20231115/ozbekiston-belarus-hamkorlik-golubika-etishtirish-41004837.html
Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликда голубика етиштиришга келишиб олди
Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликда голубика етиштиришга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
2023-11-15T12:06+0500
2023-11-15T12:06+0500
2023-11-15T12:06+0500
жамият
ўзбекистон
беларусь
мева-сабзавот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36523010_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_3afec1d03d6c1a1908cd4bda87c0968a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликда голубика етиштиришга келишиб олди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.Унда икки давлат ўртасида етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кенгайтириш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва ветеринария, қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичлари юзасидан фикр алмашди.Музокаралар якунида томонлар ўзаро етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кенгайтириш, самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олди.Голубика бугунги кунда дунё бозоридаги энг қиммат резавор ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур резаворни етиштириш ҳажмини ошириш Ўзбекистон иқтисодиётига фақат фойда олиб келади.Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятидаги 10 гектар ер майдонида жаҳон бозоридаги энг қиммат реза мева голубика етиштирилмоқда. Уларни Хитой, Гонконг, Сингапур, Малайзия, Вьетнамга экспорт қилиш мумкин.Икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, ўтган йилда унинг хажми 42 фоизга ошди. Олий даражадаги музокаралар давомида ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36523010_189:0:2920:2048_1920x0_80_0_0_56685945032511b181e844f15873902b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент беларусь ўзбекистон голубика
тошкент беларусь ўзбекистон голубика
Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликда голубика етиштиришга келишиб олди
Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликда голубика етиштиришга келишиб олди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
хабар берди. Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда икки давлат ўртасида етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кенгайтириш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва ветеринария, қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичлари юзасидан фикр алмашди.
“Учрашувда “Ягодка” фермер хўжалигида “in-vitro” усулида етиштирилган голубика кўчатларининг элита навларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудида голубика етиштириш бўйича экспериментал кўргазмали майдон яратиш лойиҳаси келишиб олинди”, дейилади хабарда.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кенгайтириш, самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олди.
Голубика бугунги кунда дунё бозоридаги энг қиммат резавор ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур резаворни етиштириш ҳажмини ошириш Ўзбекистон иқтисодиётига фақат фойда олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятидаги 10 гектар ер майдонида жаҳон бозоридаги энг қиммат реза мева голубика етиштирилмоқда. Уларни Хитой, Гонконг, Сингапур, Малайзия, Вьетнамга экспорт
қилиш мумкин.Икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, ўтган йилда унинг хажми 42 фоизга ошди. Олий даражадаги музокаралар давомида ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш
вазифаси қўйилган.