Ўзбекистон ва Беларусь бош вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар

© Кабинет министров УзбекистанаАбдулла Арипов встретился с Романом Головченко
Абдулла Арипов встретился с Романом Головченко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилишини ва иккинчи минтақалараро форумини йил охиригача Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Беларусь бош вазири Роман Головченко билан учрашди, дея хабар берди Ҳукумат портали.
Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Тадбир доирасида Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Беларусь бош вазири Роман Головченко билан икки томонлама учрашув ўтказди. Қайд этилишича, кўп қиррали алоқалар ривожланишида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот муҳим омил бўлмоқда.

“Учрашувда Ўзбекистон томони икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилишини ва иккинчи минтақалараро форумини йил охиригача Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди”,— дейилади хабарда.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, ўтган йилда унинг хажми 42 фоизга ўсди. Олий даражадаги музокаралар давомида ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Учрашувда савдо-сотиқ ва корхоналар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0