Махсус операция: 15 ноябрнинг асосий хабарлари
22:05 15.11.2023 (янгиланди: 11:15 16.11.2023)
© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишСтрельба агитационными снарядами по позициям ВСУ на Северском направлении
© Sputnik / Станислав Красильников
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 15 ноябрь ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Синковка посёлкаси ҳудудида УҚКнинг 57-механизациялашган бригадасининг иккита ҳужумни қайтарди. Кун давомида 30 нафаргача ҳарбий хизматчи, бир танк ва иккита пикап йўқ қилинди.
Артиллерия жангида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 тизими, М114 гаубицаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Д-20 гаубицаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган АН/ТPQ-50 қарши артиллерияга ыарши радарига зарба берилди. Шунингдек, Харков вилоятининг Волчанск шаҳри ҳудудида Украина Қуролли кучлари 1-махсус бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи Григоровка ва Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 12-махсус кучлари бригадаси ва Миллий гвардиянинг 5-бригадасининг учта ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 180 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, "Акация" ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия бўлинмаларини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари Раздоловка, Андреевка, Клешеевка, Николаевка ва Курдюмовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман кучлари ва техникасини мағлубиятга учратди. УҚК йўқотишлари 220 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк ва 7 та техникани ташкил этди. Бундан ташқари, артиллерия жанги пайтида Францияда ишлаб чиқарилган "Caesar" ва Полшада ишлаб чиқарилган "Кrab" ўзиюрар артиллерия мосламалари, иккита "МСТА-Б" гаубицаси, шунингдек, МТ-12 тўпи йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи Угледар, Ровнопол ва Червоное Дибрава аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси, 102 ва 127-ҳудудий мудофаа бригадалари шахсий таркиби ва техникаси тўпланган ҳудудларга зарба берди.
Душманнинг йўқотишлари 140 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва учта машинани ташкил этди. Шунингдек, артиллерия жангида М109 "Paladin" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, "Гиацинт-С" ўзиюрар қуроли, иккита Д-20 гаубицаси, ва МТ-12 тўпини ташкил қилди.
Запорожье йўналишида Работино қишлоғи яқинида, Россия қўшинлари гуруҳининг УҚК ҳужумини қайтарди ва 33-механизациялашган бригадасининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган позицияларга ўт очди. Кун давомида 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта пикап ва АҚШда ишлаб чиқарилган М119 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида, мураккаб зарбалар натижасида УҚК 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва учта техникани йўқотди. Артиллерия жангида МСТА-Б гаубицаси, иккита Д-30 гаубицаси ва "Cobra" артиллерияга қарши радарига зарба берилди.
Россия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси Украина Қуролли кучларининг шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини 145 та ҳудудда мағлуб этди.
Бундан ташқари, Серебрянка қишлоғи ҳудудида С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станцияси, шунингдек, УҚКнинг 67-механизациялашган бригадасининг учта бошқарув пункти, 31-тезкор бригадаси ва Миллий гвардиянинг 50-полкига зарба берилди
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Днепропетровск вилоятининг Павлоград шаҳри ҳудудида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди. Шунингдек, кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимиининг 7та ракетасини тутиб олди.
Шунингдек, Харков вилоятининг Токаревка, ЛХРнинг Сватово, Коломйчиха, ДХРнинг Василевка, Белогоровка, Кириловка ва Романовске аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 30 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 535 та самолёт, 254 та вертолёт, 8934 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 13396 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1184 та кўп ракетали тизимлар, 7105 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 15 273 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.