https://sputniknews.uz/20231114/toshkent-uy-mayning-kripto-aktivlar-40980019.html
Тошкентда ўз уйига майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди
Тошкентда ўз уйига майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Олмазор туманида яшовчи фуқаро ўз уйида 94 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига улаб олгани аниқланди.
2023-11-14T07:50+0500
2023-11-14T07:50+0500
2023-11-14T07:50+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
прокуратура
майнинг
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/16/38084962_0:146:3124:1903_1920x0_80_0_0_2238868f74d6aaa035ef2e92ad5030c6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.Қайд этилишича, Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.П. ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб олган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда фаолиятни ташкил этиш тартиби белгиланган эди. Унга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/16/38084962_197:0:2928:2048_1920x0_80_0_0_5aa6cf6669914475449a47e85fcc66b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент майнинг крипто-активлари қурилмалар
тошкент майнинг крипто-активлари қурилмалар
Тошкентда ўз уйига майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди
Олмазор туманида яшовчи фуқаро ўз уйида 94 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига улаб олгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
хабар берди. Қайд этилишича, Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.П. ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб олган.
“Жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган”, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда фаолиятни ташкил этиш тартиби белгиланган эди. Унга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.