Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 13 ноябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишБоевая стрельба экипажей модернизированного танка Т-62 на полигоне в Запорожской области.
Боевая стрельба экипажей модернизированного танка Т-62 на полигоне в Запорожской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг бориши тўғрисидаги сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 13 ноябрь ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Загоруйковка ва Тимковка аҳоли пунктларида УҚКнинг 30, 54 ва 57-механизациялашган бригадаларининг тўртта ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 160 нафаргача ҳарбий хизматчиларни (қурбонлар ва ярадорлар), иккита транспорт воситасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари ЛХРнинг Червоная Диброва ва Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 24 ва 63 механизациялашган бригадалари, Миллий гвардиянинг 15-полки, 12-махсус "Азов*" бригадасининг тўртта ҳужумни қайтарди. Душманнинг йўқотишлари 150 нафар ҳарбий хизматчи ва битта машинани ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари авиация ва артиллерия билан ҳамкорликда Белогоровка, Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг иккита ҳужумини қайтарди. Курдюмовка ва Раздоловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 28-механизациялашган, 77-аэромобил ҳамда 241-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникаси жамланган позицияларга зарба берилди. Душман йўқотишлари 205 тагача ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техникани, шунингдек, иккита чувчисиз аппаратлар бошқарув пунктини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари Николское ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 72-механизациялашган ва 79-ҳаво ҳужуми бригадалари тўпланган позицияларга ўт очди. Душман йўқотишлари 100 тагача аскар, учта пикап ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарини ташкил этди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг профессионал ҳаракатлари, ҳаво зарбалари ва артиллерия ўқлари Украина Қуролли Кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг ҳужум гуруҳининг қишлоғи ҳудудидаги ҳужумини қайтарди. Работино, Запороже вилояти.
Шунингдек, Запороже вилояти Новопокровка аҳоли пункти шимолидаги УҚКнинг 117-механизациялашган бригадаси ишчи кучи ва техникаси жамланганда ҳудудга зарба берилди. Душман йўқотишлари 40 тагача ҳарбий хизматчи ва иккита техникани ташкил этди.
Херсон йўналишида душманнинг 60 га яқин ҳарбий хизматчиси, иккита пикап ва иккита МСТА-Б гаубицаси йўқ қилинди
Армия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 118 та ҳудуддаги ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ЛХРнинг Райгородок, Сергеевка, ДХРнинг Спорное, Маринка, Запороже вилоятининг Новое, Херсон вилоятининг Новые лагери аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 10та учувчисиз аппаратларини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери, Украина жами 534 та самолёт, 254 вертолёт, 8881 та учувчисиз аппарат, 441 та зенит-ракета тизими, 13383 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1183 та кўп ракеталри тизимлар, 7073 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 15 237 дона махсус ҳарбий автомобилларни йўқотди.
*Азов — Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0