Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади

© Sputnik / Abdubakir YunusovДевушки гуляют на одной из парков Ташкента
Девушки гуляют на одной из парков Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2023
Oбуна бўлиш
Иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг иккинчи ярмида +24 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13-18 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +21-24 даража илиққача, республика жанубида баъзи жойларда +25-27 даража гача илиқ бўлади.
Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб, кечаси +7-10 даража илиққача кўтарилади. Бундай ҳарорат фони ноябрь ойининг ўрталари учун иқлим қийматларидан +5-8 даража юқори ҳисобланади.
Пойтахтда 13-17 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача бўлган тезликда эсади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +14-16 даража илиқ, кейинчалик кундузги ҳарорат кўтарилиб, 16-17 ноябрда +21-23 даража илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат +5-7 илиқдан, +8-10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0