https://sputniknews.uz/20231110/harbiy-atovlar-40819157.html
Ябғу, шад: ўзбекча қадимий ҳарбий атовларни биласизми?
Ябғу, шад: ўзбекча қадимий ҳарбий атовларни биласизми?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек тилининг энг қадимги даврларидаёқ ҳарбий унвон ва мансабларнинг номлари бўлган. Тил тарихи билан шуғулланган олимлар alp, baγatur, čör / cörä, ön bašï, yuz bašï, bïŋ bašï, tuman bäg, bašlïγ сингари қадимги туркий тилга қўлланган терминларни қайд қилганлар. Юқоридаги ҳарбий терминларнинг аксарияти бугунги тилимизда йўқ: уларнинг бир қисми бутунлай тилдан чиқиб кетган, бир қисмининг ўрнида бошқа сўзлар қўлланади, айримлари бошқа маънони англатади. Масалан, ön bašï, yuz bašï, bïŋ bašï сўзлари ҳозирги ўзбек тилига ўнбоши, юзбоши, мингбоши шаклида ноҳарбий маъноларда етиб келган.
2023-11-10T09:17+0500
2023-11-10T09:17+0500
2023-11-10T09:17+0500
жамият
ўзбекнинг ўз сўзлари
ўзбек тили
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/378/79/3787930_0:20:976:569_1920x0_80_0_0_33201aeef7d4ce13ce4de8c8504a929a.jpg
Ватан ҳимояси – энг муқаддас юмуш, Ватан ҳимоячиси бўлиш эса энг шарафли касблардан. Бугун сержанту лейтенант, капитану майор сингари атовларни эшитганимизда бу муқаддас юмушга умрини тиккан марди майдонлар ёдимиздан ўтади. Ўзбек халқининг шонли тарихида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темурдек бўлишни орзулаган ўғлонларга ҳавасингиз келади.Ўзбек тилининг энг қадимги даврларидаёқ ҳарбий унвон ва мансабларнинг номлари бўлган. Тил тарихи билан шуғулланган олимлар alp, baγatur, čör / cörä, ön bašï, yuz bašï, bïŋ bašï, tuman bäg, bašlïγ сингари қадимги туркий тилга қўлланган терминларни қайд қилганлар. Юқоридаги ҳарбий терминларнинг аксарияти бугунги тилимизда йўқ: уларнинг бир қисми бутунлай тилдан чиқиб кетган, бир қисмининг ўрнида бошқа сўзлар қўлланади, айримлари бошқа маънони англатади. Масалан, ön bašï, yuz bašï, bïŋ bašï сўзлари ҳозирги ўзбек тилига ўнбоши, юзбоши, мингбоши шаклида ноҳарбий маъноларда етиб келган.Ön bašï/Ўнбоши туркий қўшиндаги ҳарбий мансаб номи бўлган ва “ўн кишидан иборат кичик ҳарбий бўлинма бошлиғи”ни билдирган. Уч хонлик даврида ҳам шу ва шу каби сўзлар ҳарбий мансаб номи сифатида ишлатилган. Масалан, Қўқон хонлигида ўнбоши атамаси ўрнида даҳбоши ишлатилган. Кейинчалик ХХ асрда ўзбек армиясида ўзгаришлар қилиниши натижасида бу атамадаги ҳарбийлашган маъно қўлланишдан тўхтаган. ХХ асрга келиб эса “бригада бошлиғи, бригадир” маъносини билдиришга ўтган.Yuz bašï/Юзбоши “юзтагача бўлган аскарий гуруҳни бошқарадиган бошлиқ” маъносини билдирган. Ҳ.Дадабоевнинг ёзишича, Қўқон хонлигида бир юзбоши ўнта даҳбоши бошқарадиган аскарий гуруҳга бошчилик қилган. ХХ асрга келиб, бундай қўшин турлари тугатилгач, “қишлоқ оқсоқоли” маъносини англатадиган бўлган.Bing bašï/Мингбоши атамаси “минг кишигача бўлган аскарнинг бошлиғи” билдирган. Мазкур атама тил тарихида у ёки бу ҳажмдаги “қўшин бошлиғи”ни билдирган бўлса, кейинчалик бу сўздаги ҳарбийлашган маъно унутилган ҳамда “даҳа оқсоқоли, ҳоким”ни билдиришга ўтган.Туманбеги атамаси “ўн минг кишилик қўшин бошлиғи” маъносини ифодалаган. Бу маънода туманбоши атамаси ҳам қўлланган. Иккаласи синоним ҳисобланади ва замонавий армияда дивизия командирига тенг келади. Албатта, ҳар қандай қўшинда туманбеги ёки туманбоши ҳарбий мансаби бўлмаган, чунки айрим қўшинларда аскарларнинг умумий сони ўн мингтага ҳам етмаган.Турли даврларда бутун бошли қўшинга бошчилик қилган ҳарбий лавозим ва унвонларнинг номи турлича аталаган. “Ўзбек ҳарбий терминологияси” китобидаги маълумотга кўра, Кўктурк хоқонлигида бу лавозимни қаған – давлат бошлиғи эгаллаган. Демак, қаған атамаси ҳам “давлат бошлиғи”, ҳам “олий бош қўмондон” маъносини билдирган. Олий бош қўмондондан кейинги ҳарбий мансабдорларни ифодалаш учун ябғу/жабғу ва шад атамалари ишлатилган. Ябғу ва шадлар қўшиннинг ўнг ва сўл қанотларига саркардалик қилган (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 9-бет). Шад атамаси ҳарбий унвон маъносида қадимдан қўлланиб келган. Аммо жангда шуҳрат қозонган ҳар қандай истеъдодли саркардага бу лавозим берилмаган. Бу унвон қаған – хоқон оиласидан бўлган жасур саркардалар учун жорий қилинган. (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 10-бет). Масалан, Билга қаған шад унвонини олганлиги тарихий китоблардан маълум. Бу унвонни олиш катта шараф бўлган, айни пайтда, унвон эгасига катта имтиёзларни ҳам берган, халқнинг сардорига, ҳукмдорнинг ўша юртдаги ноибига айланган. М.Дўстмуродов “Мўюн Чўр” номли қадимий битикдан келтирган қуйидаги парчада хоқоннинг ўғиллари тардуш ва тўлас қабилаларига ябғу (yabγu) ва шад (šad) этиб тайинлаганлиги маълум бўлади: “äki oγulïma: yabγu: šad at bärtim – икки ўғлимга ябғу ва шад унвонини бердим (Ўрхун-Енисей битиктошларидаги ҳарбий терминлар тадқиқи, 63-бет)Ғарбий Кўк турк хоқони Ишбара ҳукмдорлиги даврида ўзининг қўл остидаги юртни ўн қисмга бўлган ва бу қисмларнинг ҳар бирини аймоқ деб атаган. Мазкур аймоқларга тайинланган амалдорлар шад деб юритилган. Бу ерларда шадлар ҳам давлат ишларини бошқарган, ҳам ҳарбий соҳага бош бўлган (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 11-бет).Туркий қўшин таркибида ҳарбий маслаҳатчи лавозими ҳам бўлган. Айғучи шундай атама бўлган. "Ўрхун-Енисей" ёдномаларида Тўнюқуқ исмли киши ҳарбий маслаҳатчи бўлганлиги ёзиб қолдирилган. Йирик саркардалар эса subashi унвони билан тақдирланган (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 11-бет). “Қўшин бошлиғи” маъносини билдирадиган субаши атамаси туркона қўшма сўз ясаш қолипида ҳосил қилинган, яъни su ҳамда bashi сўзларини қўшиб ясалган. Су сўзи қадимги туркий тилда "қўшин" маносини англатган. Баши сўзи эса “бошлиқ, бошчи” деган маънони билдиради. Бугунги кунда бундай қолипда сўз ясалганда баши сўзи боши шаклида ишлатилади. Масалан, ишбоши, даврабоши каби.Эслатиб ўтамиз, ўтган галги мақоламизда ўзбек ва рус мақолларидаги муштаракликлар ҳақида сўз юритган эдик.“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнимиз орқали ҳар ҳафтада ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотларни билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/378/79/3787930_0:56:786:646_1920x0_80_0_0_a9b68a0f2a6a7b67fec7e78347142ff3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
ҳарбий атовлар мингбоши
Ябғу, шад: ўзбекча қадимий ҳарбий атовларни биласизми?
Ёрқинжон Одилов
Филология фанлари доктори, профессор
Ўзбек тилининг энг қадимги даврларидаёқ ҳарбий унвон ва мансабларнинг номлари бўлган. Бироқ ҳозир уларнинг бир қисми бутунлай тилдан чиқиб кетган, бир қисмининг ўрнида бошқа сўзлар қўлланади.
Ватан ҳимояси – энг муқаддас юмуш, Ватан ҳимоячиси бўлиш эса энг шарафли касблардан. Бугун сержанту лейтенант, капитану майор сингари атовларни эшитганимизда бу муқаддас юмушга умрини тиккан марди майдонлар ёдимиздан ўтади. Ўзбек халқининг шонли тарихида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темурдек бўлишни орзулаган ўғлонларга ҳавасингиз келади.
Ўзбек тилининг энг қадимги даврларидаёқ ҳарбий унвон ва мансабларнинг номлари бўлган. Тил тарихи билан шуғулланган олимлар alp, baγatur, čör / cörä, ön bašï, yuz bašï, bïŋ bašï, tuman bäg, bašlïγ сингари қадимги туркий тилга қўлланган терминларни қайд қилганлар. Юқоридаги ҳарбий терминларнинг аксарияти бугунги тилимизда йўқ: уларнинг бир қисми бутунлай тилдан чиқиб кетган, бир қисмининг ўрнида бошқа сўзлар қўлланади, айримлари бошқа маънони англатади. Масалан, ön bašï, yuz bašï, bïŋ bašï сўзлари ҳозирги ўзбек тилига ўнбоши, юзбоши, мингбоши шаклида ноҳарбий маъноларда етиб келган.
Ön bašï/Ўнбоши туркий қўшиндаги ҳарбий мансаб номи бўлган ва “ўн кишидан иборат кичик ҳарбий бўлинма бошлиғи”ни билдирган. Уч хонлик даврида ҳам шу ва шу каби сўзлар ҳарбий мансаб номи сифатида ишлатилган. Масалан, Қўқон хонлигида ўнбоши атамаси ўрнида даҳбоши ишлатилган. Кейинчалик ХХ асрда ўзбек армиясида ўзгаришлар қилиниши натижасида бу атамадаги ҳарбийлашган маъно қўлланишдан тўхтаган. ХХ асрга келиб эса “бригада бошлиғи, бригадир” маъносини билдиришга ўтган.
Yuz bašï/Юзбоши “юзтагача бўлган аскарий гуруҳни бошқарадиган бошлиқ” маъносини билдирган. Ҳ.Дадабоевнинг ёзишича, Қўқон хонлигида бир юзбоши ўнта даҳбоши бошқарадиган аскарий гуруҳга бошчилик қилган. ХХ асрга келиб, бундай қўшин турлари тугатилгач, “қишлоқ оқсоқоли” маъносини англатадиган бўлган.
Bing bašï/Мингбоши атамаси “минг кишигача бўлган аскарнинг бошлиғи” билдирган. Мазкур атама тил тарихида у ёки бу ҳажмдаги “қўшин бошлиғи”ни билдирган бўлса, кейинчалик бу сўздаги ҳарбийлашган маъно унутилган ҳамда “даҳа оқсоқоли, ҳоким”ни билдиришга ўтган.
Туманбеги атамаси “ўн минг кишилик қўшин бошлиғи” маъносини ифодалаган. Бу маънода туманбоши атамаси ҳам қўлланган. Иккаласи синоним ҳисобланади ва замонавий армияда дивизия командирига тенг келади. Албатта, ҳар қандай қўшинда туманбеги ёки туманбоши ҳарбий мансаби бўлмаган, чунки айрим қўшинларда аскарларнинг умумий сони ўн мингтага ҳам етмаган.
Турли даврларда бутун бошли қўшинга бошчилик қилган ҳарбий лавозим ва унвонларнинг номи турлича аталаган. “Ўзбек ҳарбий терминологияси” китобидаги маълумотга кўра, Кўктурк хоқонлигида бу лавозимни қаған – давлат бошлиғи эгаллаган. Демак, қаған атамаси ҳам “давлат бошлиғи”, ҳам “олий бош қўмондон” маъносини билдирган. Олий бош қўмондондан кейинги ҳарбий мансабдорларни ифодалаш учун ябғу/жабғу ва шад атамалари ишлатилган. Ябғу ва шадлар қўшиннинг ўнг ва сўл қанотларига саркардалик қилган (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 9-бет).
Шад атамаси ҳарбий унвон маъносида қадимдан қўлланиб келган. Аммо жангда шуҳрат қозонган ҳар қандай истеъдодли саркардага бу лавозим берилмаган. Бу унвон қаған – хоқон оиласидан бўлган жасур саркардалар учун жорий қилинган. (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 10-бет). Масалан, Билга қаған шад унвонини олганлиги тарихий китоблардан маълум. Бу унвонни олиш катта шараф бўлган, айни пайтда, унвон эгасига катта имтиёзларни ҳам берган, халқнинг сардорига, ҳукмдорнинг ўша юртдаги ноибига айланган. М.Дўстмуродов “Мўюн Чўр” номли қадимий битикдан келтирган қуйидаги парчада хоқоннинг ўғиллари тардуш ва тўлас қабилаларига ябғу (yabγu) ва шад (šad) этиб тайинлаганлиги маълум бўлади: “äki oγulïma: yabγu: šad at bärtim – икки ўғлимга ябғу ва шад унвонини бердим (Ўрхун-Енисей битиктошларидаги ҳарбий терминлар тадқиқи, 63-бет)
Ғарбий Кўк турк хоқони Ишбара ҳукмдорлиги даврида ўзининг қўл остидаги юртни ўн қисмга бўлган ва бу қисмларнинг ҳар бирини аймоқ деб атаган. Мазкур аймоқларга тайинланган амалдорлар шад деб юритилган. Бу ерларда шадлар ҳам давлат ишларини бошқарган, ҳам ҳарбий соҳага бош бўлган (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 11-бет).
Туркий қўшин таркибида ҳарбий маслаҳатчи лавозими ҳам бўлган. Айғучи шундай атама бўлган. "Ўрхун-Енисей" ёдномаларида Тўнюқуқ исмли киши ҳарбий маслаҳатчи бўлганлиги ёзиб қолдирилган. Йирик саркардалар эса subashi унвони билан тақдирланган (Ўзбек ҳарбий терминологияси, 11-бет). “Қўшин бошлиғи” маъносини билдирадиган субаши атамаси туркона қўшма сўз ясаш қолипида ҳосил қилинган, яъни su ҳамда bashi сўзларини қўшиб ясалган. Су сўзи қадимги туркий тилда "қўшин" маносини англатган. Баши сўзи эса “бошлиқ, бошчи” деган маънони билдиради. Бугунги кунда бундай қолипда сўз ясалганда баши сўзи боши шаклида ишлатилади. Масалан, ишбоши, даврабоши каби.
Эслатиб ўтамиз, ўтган галги мақоламизда ўзбек ва рус мақолларидаги муштаракликлар ҳақида
сўз юритган эдик.“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнимиз орқали ҳар ҳафтада ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотларни билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз.