https://sputniknews.uz/20231102/ozbek-rus-maqollari-40580907.html
Ўзбек ва рус мақолларидаги муштаракликлар
Ўзбек ва рус мақолларидаги муштаракликлар
Sputnik Ўзбекистон
Бир киши ариқ қазийди, минг киши сув ичади – Один проторил тропу, а все ходят. Бир майизни қирқ киши бўлиб ебди – Разложи воробья на двенадцать блюд. Бўзчи белбоққа ёлчимас, кулол – мўндига – Сапожник (ходит) без сапога. Бенуқсон дўст ахтарган – дўстсиз қолар. Ищущий друга без изъяна останется без друга.
2023-11-02T13:17+0500
2023-11-02T13:17+0500
2023-11-02T13:17+0500
ўзбекнинг ўз сўзлари
ўзбек тили
ўзбекистон
рус тили
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40583329_0:0:2000:1125_1920x0_80_0_0_f22e2ac37682be46900befc2cffe62ab.jpg
Дунё халқларининг ҳар бири ўзига хос маданиятга, урф-одатларга эга, чунки уларнинг дунёни кўриш тарзи ҳам бир-бириникидан фарқ қилади. Лекин ҳамма замонларда яхши иш яхши дейилган, ёмон иш ёмон дейилган. Мардлик ҳар ерда олқишланган, қўрқоқлик ҳар жойда қораланган. Халқлараро қарашларда бу каби умумий жиҳатларнинг борлиги бир-биридан бехабар мазмунан ўхшаш мақол ва маталларнинг, ибораларнинг ижод қилинишига сабаб бўлган. Бу галги мақолада ўзбек ва рус тилларидаги муштарак мақолларни кўриб чиқамиз.Арғамчига қил қувват. Бир оила, бир жамоа аъзоларининг ўзаро аҳил бўлишига ундалган ушбу мақолда мушкул вазиятда қолган кўпчиликка озроқ қўллов, ҳатто арзимас далда ҳам катта ёрдам бўлиши таъкидланган. Бунда бир неча юз қилдан чийралган арғамчига унинг таркибидаги битта қил қарши қиёсга олинган. Натижада қилнинг арғамчи олдидаги қиймати аниқ кўринган: озгина қўлловнинг аҳамияти арғамчи ва қил қиёсида очилган. Қамчибек Кенжа бу мақолнинг маънисини “Палахмон тошлари” асарида аниқ кўрсата олган: Ҳожи тоғани Бекназардаги диёнат, унинг мардона ўтинчи ҳам ром қилган эди. Аслида, арғамчига қил қувват дегандай, андижонликлар сонининг яна биттага ортгани афзал эди, зеро арқоннинг янада чийралиши учун Бекназар каби пишиқ толалар айни муддаодир. Верёвка крепка с повивкою, а человек – с помощью. Ака-ука, ошна-оғайнининг ўзаро аҳил бўлишини славянлар ҳам қадрлайди, ўзбекдек қийналганда ёрдамга келишни улар ҳам инсонийликнинг бош шартларидан деб биладилар. Шу боис бўлса керак, “Верёвка крепка с повивкою, а человек – с помощью” мақоли ижод қилинган. Диққат қилсангиз, славянлар арғамчи толаларининг яхлит қилиб эшилгани учун узилиб кетмайди, инсон ёрдам туфайли чўкиб кетмайди, дейилмоқчи.Ҳар икки тилдаги мақолда ҳам иноқ яшаш, қийналганга ёрдам қилиш фазилат даражасига кўтарилган ва бунда арғамчи ва унинг толалари қиёсга олинган. Бироқ ўзбек тилида кишига кўмакка келиш мажоз воситасида, коса тагида нимкоса қабилида ифодаланган. Рус тилида эса очиқ айтилган ва бу славян менталитети билан боғлиқ.Умумбашарий туйғуларнинг борлиги бошқа тиллардаги мақолнинг мазмунини тушунишни осонлаштиради. Тафаккурларимизда одам ва оламга муносабатдаги ўхшашлик аввал дилларни, кейин тилларни яқинлаштиради. Ўзга тилдаги мақолни ўқиб, беихтиёр ўз тилингиздаги шунга яқин нақл эсингизга тушади. Демак, миллатидан қатъи назар, одам боласига умумий бўлган ғоялар, динидан қатъи назар, одам боласи қадрлайдиган туйғулар бор эканки, донишманд аждодлар “қизим, сенга айтаман, келин, сен эшит” қабилидаги пандларни айтган. Масалан: Бир киши ариқ қазийди, минг киши сув ичади – Один проторил тропу, а все ходят.Бир кишининг меҳнати билан яратилган нарса кўпга хизмат қилишидек фикр ҳар икки халқ тасаввурида бор. Бироқ ўзбек тилида “ариқ ва ундан кўпчиликнинг сув ичиши” тарзида, рус тилида “бир киши очган йўлдан барча юриши” тарзида образли ифода топган. Ўзбекбобо киши қилган яхши ишнинг кўпга хизмат қилишини ариқнинг халққа хизматида кўрган бўлса, славянбобо худди шундай ишни йўлнинг халққа хизмат қилишида кўрган. Ана шу жиҳатнинг ўзи – мазкур мақолларнинг таржима эмас, ҳар икки тилда мустақил ижод қилинганига далил. Олам ва одамга муносабатда муштараклик тиллари фарқли элларга юқоридагидек мақолларни яратишига изн берган бор.Тилшунослар немис алломаси Вилгелем фон Гумболдтни назарий тилшуносликнинг отаси ҳисоблайдилар. У бундай эътирофга назарий тилшуносликни ривожлантиргани учунгина эмас, балки тилга илмий ёндашишнинг тўғри тутумларини кўрсатиб берганлиги билан ҳам лойиқ. Битта нарса турли тилларда турлича номлангани сабабли дунё тиллари ҳар хил бўлиб қолмаган, балки шу тиллар эгаларининг оламни ўзига хос кўрганлиги, англаганлиги туфайлидир, дея тилчиларни тўғри йўлга йўллаган эди Гумболдт.Тилнинг дунёни ўта миллий идрок этиш қуроли экани ўхшаш мазмунли мақолларни таққослаганда аниқ-тиниқ кўринади. Масалан: Бир майизни қирқ киши бўлиб ебди – Разложи воробья на двенадцать блюд. Ҳар икки мақол борига қаноат қилиб кун кўриш, борини тенг баҳам кўриб аҳил яшаш ҳақида. Аммо ўзбек бу мазмунни беришда майда егулик майизни ва уни қирққа бўлишни, рус эса митти қуш чумчуқни ва уни йигирмага бўлишни асос қилиб олмоқда. Майиз ва уни қирққа бўлиб ейишдек ҳаракат ўзбекнинг оламга муносабати, чумчуқ ва уни йигирмага бўлиб баҳам кўриш руснинг оламга муносабатини кўрсатади. Оламга муносабатнинг мазмунан муштараку шаклан ҳар хиллиги бу халқлар тилларининг ҳар хиллигини таъминлаган.Тилда сўз ясаладими ёки ибора, у ҳамиша ўша сўз ёхуд ибора қўлланадиган муҳитдан бегона бўлмаслиги керак. Муҳитига мос сўзу ибораларнинг ётлиги сезилмайди, уларни ҳар гал ё ёзганимиз, ё ўқиганимизда аллақандай таниш ҳиди бордек туямиз, ўз-ўзимизникидек кўрамиз. Халқ мақоллари шу маънода бизга таниш тутумлардан баҳс этади, бизга таниш тарихлардан ҳикоя қилади. Мақоли бор тилларнинг барида миллий реалиялар қаламга олинади. Айниқса, мақолларнинг маънодошлигини таъминласа, лисоний қиммати янада ортади. Масалан: Бўзчи белбоққа ёлчимас, кулол – мўндига – Сапожник (ходит) без сапога мақоллари.Ҳар икки халқ мақолида “Ҳаёт шундай қурилганки, ўз имконингда бўлган нарсани ўзинг учун ишлата олмаслигинг мумкин” деган мазмун бор. Бироқ ўзбек бу мазмунни “бўзчи ва унинг ўзи тўқийдиган белбоғига, кулол ва унинг ўзи ясайдиган кўза”, рус эса “этикдўз ва унинг ўзи тикадиган этик” реалияларида ифодалаган. Аксинча бўлиши, масалан, рус тили эгаси бу мазмунни беришда “бўзчи ва белбоғ” реалияларидан фойдаланиши имконсиз, чунки бўзчилик касби ва бўз белбоғ боғлаш славян турмушига хос ҳолат эмас.Эллараро алоқалар тиллараро алоқаларга замин ҳозирлайди. Аввал эллар кейин тиллар ҳамкорлиги бошланади. Шу жиҳатдан ўзбек ва рус тиллари алоқалари шу тиллар эгаларининг ҳамкорлигиган бошланган. Рус тилида ўзбекча, ўзбек тилида русча сўзларнинг борлиги шундан. Тиллараро ҳамкорлик наижасида мақоллар ҳам ўзлашган. Бир тилда яратилган мақол мазмунан бошқа халқ қарашларига мос келиб қолганда таржима қилиб олинган. Бу билан олувчи тилнинг оғзаки ижод захираси бойиган, берувчи тилнинг маданий қарашлари ўзлашган. Аммо мақолларнинг муаллифи номаълумлиги сабабли қайси тилда биринчи ижод қилинганию қайси тилга ўгирилганини аниқлаш қийин. Қуйида берилган икки мақол ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Шунинг учун мазмуний ўзига хослигига диққат қаратамиз.Бенуқсон дўст ахтарган – дўстсиз қолар. Беайб фақат парвадигор бўлади, инсон борки, унда қандайдир айб, сизга ёқинқирамайдиган сифат бўлади. Шунинг учун идеал дўст ахтариб овора бўлма. Бордию, шундай одам топиб, кейин ўртоқ бўламан десанг, дўстсиз ўтиб кетасан. Яхшиси, дўст тутинмоқчи бўлган одамингни борича қабул қил. Борини ошир, йўғини яшир, дейилмоқчи.Ищущий друга без изъяна останется без друга. Славян тафаккурида ҳам худди шундай тушунча борлиги учун юқоридаги мақол яратилган. Яъни улар ҳам ҳар томонлама идеал одамни топиб бўлмаслигига ишонадилар. Шунинг учунми, бошқа бир “Друга без изъяна не бывает: если будешь искать изъян – останешься без друга” мақолини ижод этганлар.Эътибор берсангиз, ўзбек ва рус мақоллари мазмунан бир хил. Бизнингча, аввал ё ўзбек тилида, ё рус тилида бу мақоллар яратилган, кейин биридан иккинчисига таржима қилинган.Ўзбек ва рус тилларида шаклан ва мазмунан уйқаш мақоллар кўп. Қиёслаб кўринг: 1. Беш бармоқнинг бирини тишласанг, бари оғрир – Какой ни отруби палец – всё больно. 2. Бўри қариса, итга кулги бўлади – Волк, когда состарится, становится игрушкой для собак.Эслатиб ўтамиз, ўтган галги мақоламизда ўзбек тилидаги тасвирий ифодалар ҳақида сўз юритган эдик.“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнимиз орқали ҳар ҳафтада ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотларни билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40583329_225:0:2000:1331_1920x0_80_0_0_734a7a96028422ee4cd4bc0245ecfb93.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
ўзбек рус мақоллари маколлар мақоллар
ўзбек рус мақоллари маколлар мақоллар
Ўзбек ва рус мақолларидаги муштаракликлар
Ёрқинжон Одилов
Филология фанлари доктори, профессор
Ўзбек ва рус тилларида шаклан ва мазмунан уйқаш мақоллар кўп. Бу галги мақоламиз шу ҳақда.
Дунё халқларининг ҳар бири ўзига хос маданиятга, урф-одатларга эга, чунки уларнинг дунёни кўриш тарзи ҳам бир-бириникидан фарқ қилади. Лекин ҳамма замонларда яхши иш яхши дейилган, ёмон иш ёмон дейилган. Мардлик ҳар ерда олқишланган, қўрқоқлик ҳар жойда қораланган. Халқлараро қарашларда бу каби умумий жиҳатларнинг борлиги бир-биридан бехабар мазмунан ўхшаш мақол ва маталларнинг, ибораларнинг ижод қилинишига сабаб бўлган. Бу галги мақолада ўзбек ва рус тилларидаги муштарак мақолларни кўриб чиқамиз.
Арғамчига қил қувват. Бир оила, бир жамоа аъзоларининг ўзаро аҳил бўлишига ундалган ушбу мақолда мушкул вазиятда қолган кўпчиликка озроқ қўллов, ҳатто арзимас далда ҳам катта ёрдам бўлиши таъкидланган. Бунда бир неча юз қилдан чийралган арғамчига унинг таркибидаги битта қил қарши қиёсга олинган. Натижада қилнинг арғамчи олдидаги қиймати аниқ кўринган: озгина қўлловнинг аҳамияти арғамчи ва қил қиёсида очилган. Қамчибек Кенжа бу мақолнинг маънисини “Палахмон тошлари” асарида аниқ кўрсата олган: Ҳожи тоғани Бекназардаги диёнат, унинг мардона ўтинчи ҳам ром қилган эди. Аслида, арғамчига қил қувват дегандай, андижонликлар сонининг яна биттага ортгани афзал эди, зеро арқоннинг янада чийралиши учун Бекназар каби пишиқ толалар айни муддаодир.
Верёвка крепка с повивкою, а человек – с помощью. Ака-ука, ошна-оғайнининг ўзаро аҳил бўлишини славянлар ҳам қадрлайди, ўзбекдек қийналганда ёрдамга келишни улар ҳам инсонийликнинг бош шартларидан деб биладилар. Шу боис бўлса керак, “Верёвка крепка с повивкою, а человек – с помощью” мақоли ижод қилинган. Диққат қилсангиз, славянлар арғамчи толаларининг яхлит қилиб эшилгани учун узилиб кетмайди, инсон ёрдам туфайли чўкиб кетмайди, дейилмоқчи.
Ҳар икки тилдаги мақолда ҳам иноқ яшаш, қийналганга ёрдам қилиш фазилат даражасига кўтарилган ва бунда арғамчи ва унинг толалари қиёсга олинган. Бироқ ўзбек тилида кишига кўмакка келиш мажоз воситасида, коса тагида нимкоса қабилида ифодаланган. Рус тилида эса очиқ айтилган ва бу славян менталитети билан боғлиқ.
Умумбашарий туйғуларнинг борлиги бошқа тиллардаги мақолнинг мазмунини тушунишни осонлаштиради. Тафаккурларимизда одам ва оламга муносабатдаги ўхшашлик аввал дилларни, кейин тилларни яқинлаштиради. Ўзга тилдаги мақолни ўқиб, беихтиёр ўз тилингиздаги шунга яқин нақл эсингизга тушади. Демак, миллатидан қатъи назар, одам боласига умумий бўлган ғоялар, динидан қатъи назар, одам боласи қадрлайдиган туйғулар бор эканки, донишманд аждодлар “қизим, сенга айтаман, келин, сен эшит” қабилидаги пандларни айтган. Масалан: Бир киши ариқ қазийди, минг киши сув ичади – Один проторил тропу, а все ходят.
Бир кишининг меҳнати билан яратилган нарса кўпга хизмат қилишидек фикр ҳар икки халқ тасаввурида бор. Бироқ ўзбек тилида “ариқ ва ундан кўпчиликнинг сув ичиши” тарзида, рус тилида “бир киши очган йўлдан барча юриши” тарзида образли ифода топган. Ўзбекбобо киши қилган яхши ишнинг кўпга хизмат қилишини ариқнинг халққа хизматида кўрган бўлса, славянбобо худди шундай ишни йўлнинг халққа хизмат қилишида кўрган. Ана шу жиҳатнинг ўзи – мазкур мақолларнинг таржима эмас, ҳар икки тилда мустақил ижод қилинганига далил. Олам ва одамга муносабатда муштараклик тиллари фарқли элларга юқоридагидек мақолларни яратишига изн берган бор.
Тилшунослар немис алломаси Вилгелем фон Гумболдтни назарий тилшуносликнинг отаси ҳисоблайдилар. У бундай эътирофга назарий тилшуносликни ривожлантиргани учунгина эмас, балки тилга илмий ёндашишнинг тўғри тутумларини кўрсатиб берганлиги билан ҳам лойиқ. Битта нарса турли тилларда турлича номлангани сабабли дунё тиллари ҳар хил бўлиб қолмаган, балки шу тиллар эгаларининг оламни ўзига хос кўрганлиги, англаганлиги туфайлидир, дея тилчиларни тўғри йўлга йўллаган эди Гумболдт.
Тилнинг дунёни ўта миллий идрок этиш қуроли экани ўхшаш мазмунли мақолларни таққослаганда аниқ-тиниқ кўринади. Масалан: Бир майизни қирқ киши бўлиб ебди – Разложи воробья на двенадцать блюд. Ҳар икки мақол борига қаноат қилиб кун кўриш, борини тенг баҳам кўриб аҳил яшаш ҳақида. Аммо ўзбек бу мазмунни беришда майда егулик майизни ва уни қирққа бўлишни, рус эса митти қуш чумчуқни ва уни йигирмага бўлишни асос қилиб олмоқда. Майиз ва уни қирққа бўлиб ейишдек ҳаракат ўзбекнинг оламга муносабати, чумчуқ ва уни йигирмага бўлиб баҳам кўриш руснинг оламга муносабатини кўрсатади. Оламга муносабатнинг мазмунан муштараку шаклан ҳар хиллиги бу халқлар тилларининг ҳар хиллигини таъминлаган.
Тилда сўз ясаладими ёки ибора, у ҳамиша ўша сўз ёхуд ибора қўлланадиган муҳитдан бегона бўлмаслиги керак. Муҳитига мос сўзу ибораларнинг ётлиги сезилмайди, уларни ҳар гал ё ёзганимиз, ё ўқиганимизда аллақандай таниш ҳиди бордек туямиз, ўз-ўзимизникидек кўрамиз. Халқ мақоллари шу маънода бизга таниш тутумлардан баҳс этади, бизга таниш тарихлардан ҳикоя қилади. Мақоли бор тилларнинг барида миллий реалиялар қаламга олинади. Айниқса, мақолларнинг маънодошлигини таъминласа, лисоний қиммати янада ортади. Масалан: Бўзчи белбоққа ёлчимас, кулол – мўндига – Сапожник (ходит) без сапога мақоллари.
Ҳар икки халқ мақолида “Ҳаёт шундай қурилганки, ўз имконингда бўлган нарсани ўзинг учун ишлата олмаслигинг мумкин” деган мазмун бор. Бироқ ўзбек бу мазмунни “бўзчи ва унинг ўзи тўқийдиган белбоғига, кулол ва унинг ўзи ясайдиган кўза”, рус эса “этикдўз ва унинг ўзи тикадиган этик” реалияларида ифодалаган. Аксинча бўлиши, масалан, рус тили эгаси бу мазмунни беришда “бўзчи ва белбоғ” реалияларидан фойдаланиши имконсиз, чунки бўзчилик касби ва бўз белбоғ боғлаш славян турмушига хос ҳолат эмас.
Эллараро алоқалар тиллараро алоқаларга замин ҳозирлайди. Аввал эллар кейин тиллар ҳамкорлиги бошланади. Шу жиҳатдан ўзбек ва рус тиллари алоқалари шу тиллар эгаларининг ҳамкорлигиган бошланган. Рус тилида ўзбекча, ўзбек тилида русча сўзларнинг борлиги шундан. Тиллараро ҳамкорлик наижасида мақоллар ҳам ўзлашган. Бир тилда яратилган мақол мазмунан бошқа халқ қарашларига мос келиб қолганда таржима қилиб олинган. Бу билан олувчи тилнинг оғзаки ижод захираси бойиган, берувчи тилнинг маданий қарашлари ўзлашган. Аммо мақолларнинг муаллифи номаълумлиги сабабли қайси тилда биринчи ижод қилинганию қайси тилга ўгирилганини аниқлаш қийин. Қуйида берилган икки мақол ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Шунинг учун мазмуний ўзига хослигига диққат қаратамиз.
Бенуқсон дўст ахтарган – дўстсиз қолар. Беайб фақат парвадигор бўлади, инсон борки, унда қандайдир айб, сизга ёқинқирамайдиган сифат бўлади. Шунинг учун идеал дўст ахтариб овора бўлма. Бордию, шундай одам топиб, кейин ўртоқ бўламан десанг, дўстсиз ўтиб кетасан. Яхшиси, дўст тутинмоқчи бўлган одамингни борича қабул қил. Борини ошир, йўғини яшир, дейилмоқчи.
Ищущий друга без изъяна останется без друга. Славян тафаккурида ҳам худди шундай тушунча борлиги учун юқоридаги мақол яратилган. Яъни улар ҳам ҳар томонлама идеал одамни топиб бўлмаслигига ишонадилар. Шунинг учунми, бошқа бир “Друга без изъяна не бывает: если будешь искать изъян – останешься без друга” мақолини ижод этганлар.
Эътибор берсангиз, ўзбек ва рус мақоллари мазмунан бир хил. Бизнингча, аввал ё ўзбек тилида, ё рус тилида бу мақоллар яратилган, кейин биридан иккинчисига таржима қилинган.
Ўзбек ва рус тилларида шаклан ва мазмунан уйқаш мақоллар кўп. Қиёслаб кўринг: 1. Беш бармоқнинг бирини тишласанг, бари оғрир – Какой ни отруби палец – всё больно. 2. Бўри қариса, итга кулги бўлади – Волк, когда состарится, становится игрушкой для собак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган галги мақоламизда ўзбек тилидаги тасвирий ифодалар ҳақида
сўз юритган эдик.“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнимиз орқали ҳар ҳафтада ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотларни билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз.