https://sputniknews.uz/20231110/garb-ukraina-40902333.html
Ғарб техникаси Украинага махсус ҳарбий операция вазиятини ўзгартиришга ёрдам бермайди
Ғарб техникаси Украинага махсус ҳарбий операция вазиятини ўзгартиришга ёрдам бермайди
Sputnik Ўзбекистон
Украина Ғарбдан сўраган қуроллардан, жумладан, F-16 самолётларидан самарали фойдалана олмайди, улар Россия махсус операциясидаги вазиятни ўзгартирмайди. Бундай фикрни Пентагоннинг собиқ ходими Стивен Брайен ўзининг “Weapons and Strategy” блогида билдирди.
2023-11-10T15:32+0500
2023-11-10T15:32+0500
2023-11-10T15:45+0500
дунёда
украина
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0d/32212973_0:396:2704:1917_1920x0_80_0_0_0c1c8183b4a133395eb6eeca8d7968b7.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Украина Ғарбдан сўраган қуроллардан, жумладан, F-16 самолётларидан самарали фойдалана олмайди, улар Россия махсус операциясидаги вазиятни ўзгартирмайди. Бундай фикрни Пентагоннинг собиқ ходими Стивен Брайен ўзининг “Weapons and Strategy” блогида билдирди.Қайд этилишича, Киевда F-16 ни базалаш ва бошқариш имконияти йўқ. Муаллифнинг таъкидлашича, Россия Қуролли кучлари (ҚК) томонидан мобил ҳаво мудофаа тизимларини доимий равишда такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, етказиб берилган бешта қирувчи самолёт “Россия авиацияси билан рақобатлаша олмайдиган эски моделлар” ҳисобланади.АҚШ ёлланма аскарлар ёки Европа давлатларининг (украиналиклар) ниқоби остида хизмат қилувчи ҳаво кучлари аскарларидан фойдаланиш эҳтимолидан хавотирда бўлиши керак, чунки бу “нохуш оқибатларга” олиб келиши мумкин, дейди эксперт.Словакия қарори НАТО Украинадан чарчаганини тасдиқладиПентагон маълумотларига кўра, Россия махсус операцияси бошланганидан бери Вашингтон Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун 44 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0d/32212973_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_417e36eaf13d6fe830fae49a066d35b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина махсус ҳарбий операция россия ғарб қурол яроғ
украина махсус ҳарбий операция россия ғарб қурол яроғ
Ғарб техникаси Украинага махсус ҳарбий операция вазиятини ўзгартиришга ёрдам бермайди
15:32 10.11.2023 (янгиланди: 15:45 10.11.2023) F-16 борасида гап борса, Киев уларни бошқариш имкониятига эга эмас, деб таъкидлади Пентагоннинг собиқ ходими.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Украина Ғарбдан сўраган қуроллардан, жумладан, F-16 самолётларидан самарали фойдалана олмайди, улар Россия махсус операциясидаги вазиятни ўзгартирмайди. Бундай фикрни Пентагоннинг собиқ ходими Стивен Брайен ўзининг “Weapons and Strategy” блогида билдирди.
Қайд этилишича, Киевда F-16 ни базалаш ва бошқариш имконияти йўқ. Муаллифнинг таъкидлашича, Россия Қуролли кучлари (ҚК) томонидан мобил ҳаво мудофаа тизимларини доимий равишда такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, етказиб берилган бешта қирувчи самолёт “Россия авиацияси билан рақобатлаша олмайдиган эски моделлар” ҳисобланади.
АҚШ ёлланма аскарлар ёки Европа давлатларининг (украиналиклар) ниқоби остида хизмат қилувчи ҳаво кучлари аскарларидан фойдаланиш эҳтимолидан хавотирда бўлиши керак, чунки бу “нохуш оқибатларга” олиб келиши мумкин, дейди эксперт.
Пентагон маълумотларига кўра, Россия махсус операцияси бошланганидан бери Вашингтон Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун 44 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.