https://sputniknews.uz/20231109/koz-ongimizda-dunyo-siyosiy-arxitekturasi-tom-manoda-ozgarmoqda-mirziyoev-40844385.html
Кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда — Мирзиёев
Кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда — Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Ярим миллиард аҳоли яшайдиган кенг минтақамиз савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга, деди президент.
2023-11-09T13:12+0500
2023-11-09T13:12+0500
2023-11-09T13:13+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40844120_0:59:1280:779_1920x0_80_0_0_c83f5d2c40c59126314ab07451965435.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Саммит умумий тараққиёт йўлида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қатъий интилишнинг яққол далили, деди президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 16-саммитида сўзлаётган нутқида.Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ташкилот аъзоларини муштарак тарих ва муқаддас ислом дини, бой маданият ва ўхшаш қадриятлар чамбарчас боғлаб туради.“Ярим миллиард аҳоли яшайдиган кенг минтақамиз савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга”, - деди президент.
https://sputniknews.uz/20231109/mirziyoev-iht-40842296.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40844120_110:0:1247:853_1920x0_80_0_0_869959d1d8c1dbdfedde782a74e50a72.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда — мирзиёев
кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда — мирзиёев
Кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда — Мирзиёев
13:12 09.11.2023 (янгиланди: 13:13 09.11.2023) Ярим миллиард аҳоли яшайдиган кенг минтақамиз савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга, деди президент.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Саммит умумий тараққиёт йўлида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қатъий интилишнинг яққол далили, деди президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 16-саммитида сўзлаётган нутқида.
“Бугун кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда ва глобал қайта қурилиши содир бўлмоқда. Бу мураккаб жараёнларда ўзининг катта ўрнига эга бўлган Ташкилотимиз давлатлари биргаликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши, вужудга келаётган хавф-хатарларга қарши самарали ечимлар топиши муҳимдир. “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтаётган саммитимизда сиз, азиз ҳамкасбларим билан кўп томонлама алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқиш ва энг долзарб масалалар бўйича батафсил фикр алмашамиз”, - деди президент.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ташкилот аъзоларини муштарак тарих ва муқаддас ислом дини, бой маданият ва ўхшаш қадриятлар чамбарчас боғлаб туради.
“Ярим миллиард аҳоли яшайдиган кенг минтақамиз савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга”, - деди президент.