"Аэрофлот" Москвадан Урганчга мунтазам рейсларни қайта тиклайди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтиш"Аэрофлот"нинг Airbus A320 самолёти.
Аэрофлотнинг Airbus A320 самолёти. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2023
Oбуна бўлиш
"Аэрофлот" 15 декабрдан бошлаб Шереметьево аэропортидан Урганчга мунтазам парвозларни қайта тиклайди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россиянинг "Аэрофлот" авиакомпанияси Москвадан Урганчга мунтазам рейсларни қайта тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Аэрофлот 15 декабрдан бошлаб Шереметьево аэропортидан Урганчга мунтазам парвозларни тиклайди. Чипта сотуви бошланган.
Қишки мавсумий жадвалда авиакомпания Москва - Урганч - Москва йўналиши бўйича ҳафтасига тўртта рейсни амалга оширишни режалаштирган.
“Парвозлар душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Урганч "Аэрофлот"нинг Москвадан доимий рейсларни амалга оширувчи бешинчи шаҳарга айланди. Авиаташувчи Шереметьево аэропортидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғонага парвоз қилмоқда.
Самолет авиакомпании Red Wings. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Россия авиакомпанияси Тошкент ва Қозонни тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқда
Янгиликлар лентаси
0