https://sputniknews.uz/20231106/xoja-nasriddin-multfilm-40722873.html
Хўжа Насриддин ҳақидаги мультфильм қачон тайёр бўлиши маълум қилинди
Хўжа Насриддин ҳақидаги мультфильм қачон тайёр бўлиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Тошкентда 15 нафар аниматор мультфильм яратиш устида иш олиб бормоқда.
2023-11-06T12:11+0500
2023-11-06T12:11+0500
2023-11-07T16:41+0500
маданият
ўзбекистон
россия
мультфильм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/06/40722429_116:425:2462:1745_1920x0_80_0_0_e87256360a9b1501643b031fa10cfd17.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Хўжа Насриддин ҳақидаги мультфильмни томошабинлар келаси йил томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақида россиялик таниқли режиссёр ва сценарийнавис Тимур Бекмамбетов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда Тимур Бекмамбетов ҳам иштирок этиб, мультфильмлар яратишдаги янгича ёндашув ҳақида маълумот берди.Бекмамбетов Хўжа Насриддин ҳақида анимацион фильм яратиш ғояси борасида кўп йиллардан бери бош қотирган. Режиссёрнинг сўзларига кўра, актёр учун тўрт ойлик интенсив машғулотлар етарли. Бунинг учун уларни аниматорликка қайта тайёрлаш дастури ҳам ишлаб чиқилган. Бироқ, Бекмамбетов бу ёндашувни ҳамма ҳам тушунмаганини тан олди. Шунга қарамасдан ғоя Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан қўллаб-қувватланди. Сўнг, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Татаристон ўртасида лойиҳа бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Бугунги кунда Тошкентда 15 нафар аниматор мультфильм яратиш устида иш олиб бормоқда. Худди шундай студия Алметевскда (Татаристон) ҳам очилган. Бундан ташқари, студия битирувчилари учун Анқарада амалиёт ўташ бошланди.Халқ оғзаки ижодида ушбу машҳур қаҳрамон турлича номланади: Насриддин, Насриддин Хока, Қўжа Носир, Мулла Насриддин, Жуҳа.
https://sputniknews.uz/20220915/xoja-nasriddin-filmi-ustida-besh-davlat-kinochilari-ishlamoqda--bikmambetov-28163930.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/06/40722429_150:147:2581:1970_1920x0_80_0_0_b9a737e72c64b347bb088d20601bfe66.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хўжа насриддин мультфильм тимур бекмамбетов
хўжа насриддин мультфильм тимур бекмамбетов
Хўжа Насриддин ҳақидаги мультфильм қачон тайёр бўлиши маълум қилинди
12:11 06.11.2023 (янгиланди: 16:41 07.11.2023) Бугунги кунда Тошкентда 15 нафар аниматор мультфильм яратиш устида иш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Хўжа Насриддин ҳақидаги мультфильмни томошабинлар келаси йил томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақида россиялик таниқли режиссёр ва сценарийнавис Тимур Бекмамбетов маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда Тимур Бекмамбетов ҳам иштирок этиб, мультфильмлар яратишдаги янгича ёндашув ҳақида маълумот берди.
Бекмамбетов Хўжа Насриддин ҳақида анимацион фильм яратиш ғояси борасида кўп йиллардан бери бош қотирган.
“Аввал Қозонда, кейин Москвада Миллатлар театрида спектакльқўйдим, кейин мультфильм сценарийсиниёздим. Шунда анимация соҳасида катта муаммо мавжудлиги маълум бўлди. Қаҳрамонларни жонлантирадиган ижрочилар, аниматорлар йўқ. Шу пайтга қадар кинематографияда катта хатога йўл қўйилган, яъни аниматорлар рассомлардан тайёрланган. Илгари мультфильмлар чизилганлиги сабабли аниматорлар чизишга қодир бўлиши керак деб ишонишган. Аммо бугунги кунда анимация компьютерга асосланган, шунинг учун дастурчилар аниматорга айланишди. Менда актёрлар аниматор бўлиши керак деган фикр пайдо бўлди, чунки улар образ яратишни, Станиславский тизимини билишади. Улар компьютер дастурини ўзлаштиришлари керак холос”, - дейди Тимур Бекмамбетов.
Режиссёрнинг сўзларига кўра, актёр учун тўрт ойлик интенсив машғулотлар етарли. Бунинг учун уларни аниматорликка қайта тайёрлаш дастури ҳам ишлаб чиқилган. Бироқ, Бекмамбетов бу ёндашувни ҳамма ҳам тушунмаганини тан олди. Шунга қарамасдан ғоя Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан қўллаб-қувватланди. Сўнг, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Татаристон ўртасида лойиҳа бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
“Тошкентда биринчи анимация мактаби шундай очилди. У ерда ўқиш бир йил давом этади - 4 ой назария ва 8 ой амалиёт. Битирувчилар лойиҳамизда ҳам ишлаб, ҳам ўқийдилар. Хўжа Насриддин ҳақида мультфильм суратга олишга қарор қилган вақтларимда, бу жараёнларни тасаввур қилиш ҳам қийин эди”, — дейди режиссёр.
Бугунги кунда Тошкентда 15 нафар аниматор мультфильм яратиш устида иш олиб бормоқда. Худди шундай студия Алметевскда (Татаристон) ҳам очилган. Бундан ташқари, студия битирувчилари учун Анқарада амалиёт ўташ бошланди.
“Биз Хўжа Насриддин сиймоси миллий бойлик ҳисобланган барча мамлакатлар аниматорлари томонидан бу мультфильм яратилишини таъминлашни режалаштирганмиз. Хўжа Насриддин нафақат Ўзбекистонда, балки, Озарбайжон, Қозоғистон, араб давлатлари ва ҳатто Хитойда ҳам миллий бойлик хисобланар экан”, — дея аниқлик киритди у.
Халқ оғзаки ижодида ушбу машҳур қаҳрамон турлича номланади: Насриддин, Насриддин Хока, Қўжа Носир, Мулла Насриддин, Жуҳа.