https://sputniknews.uz/20220915/xoja-nasriddin-filmi-ustida-besh-davlat-kinochilari-ishlamoqda--bikmambetov-28163930.html
“Хўжа Насриддин” фильми устида беш давлат киночилари ишламоқда – Бикмамбетов
“Хўжа Насриддин” фильми устида беш давлат киночилари ишламоқда – Бикмамбетов
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Тошкент халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ишлаётган давлатларнинг кино тақдимотлари бўлиб ўтди. 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T16:30+0500
2022-09-15T16:30+0500
2022-09-15T16:30+0500
маданият
тошкент
“ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28164182_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_e9da69eacbd2e8fac92958ca2a577caa.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган кинофестиваль доирасида россиялик таниқли режиссер Тимур Бикмамбетов “Хўжа Насриддин” анимацион фильми ҳақида айтиб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.Ундан ташқари Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда “Озарбайжонфильм” билан ҳамкорликда “Мулла Насриддин” қўшма лойиҳаси яратилмоқда. Фильм сценарий муаллифи Вагиф Мустафаев, режиссёр Назим Гусейнов лойиҳа тақдимотини ўтказишди.“Мазкур фильм икки давлат ўртасидаги ўзига хос фильм бўлади. Биз таниқли ўзбек актёрларини ҳам саралаб олмоқдамиз. Кинокартинага таниқли оператор Улуғбек Ҳамраевни таклиф қилдик. Суратга олиш локацияси асосан Бухоро вилоятида бўлиб ўтади”, - деди фильм сценарий муаллифи Вагиф Мустафаев.“Ҳамкорликда фильмлар ишлаш осон эмас экан. Гоҳида локациялар, гоҳида молиявий муаммолар келиб чиқаверади. Лекин барча қийинчиликларни енгмоқдамиз. Бугунги тадбирда 30 га яқин копродукция фильмларнинг тақдимотлари ўтказилади. Кинематография агентлиги раҳбарияти мазкур тақдимотларни айнан кинофестиваль доирасида ўтаётганидан мамнун”, деди “Ўзбекфильм” киноконцерни директори Баҳодир Адилов.Маълумот учун, Бугун Тошкент халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ишлаётган давлатларнинг кино тақдимотлари бўлиб ўтди. Тадбирда Россия, Тожикистон, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Беларусь ва бошқа мамлакатлар билан ишланаётган халқаро лойиҳаларнинг тақдимотлари ўтказилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28164182_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_a3bbf2e6c28a381783fb0bcab67905fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, тошкент, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
маданият, тошкент, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
“Хўжа Насриддин” фильми устида беш давлат киночилари ишламоқда – Бикмамбетов
Бугун Тошкент халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ишлаётган давлатларнинг кино тақдимотлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган кинофестиваль доирасида россиялик таниқли режиссер Тимур Бикмамбетов “Хўжа Насриддин” анимацион фильми ҳақида айтиб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Бу анимацион фильм оилавий аудиторияга мўлжалланган бўлади. Лойиҳада Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистондан 20 га яқин профессионал аниматорлар ва мутахассислар ишламоқда. “Хўжа Насриддин” асари киномухлислар учун ҳақиқий туҳфа бўлишига ишонаман. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқалар янада мустаҳкамланади”, - деди Бикмамбетов.
Ундан ташқари Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда “Озарбайжонфильм” билан ҳамкорликда “Мулла Насриддин” қўшма лойиҳаси яратилмоқда. Фильм сценарий муаллифи Вагиф Мустафаев, режиссёр Назим Гусейнов лойиҳа тақдимотини ўтказишди.
“Мазкур фильм икки давлат ўртасидаги ўзига хос фильм бўлади. Биз таниқли ўзбек актёрларини ҳам саралаб олмоқдамиз. Кинокартинага таниқли оператор Улуғбек Ҳамраевни таклиф қилдик. Суратга олиш локацияси асосан Бухоро вилоятида бўлиб ўтади”, - деди фильм сценарий муаллифи Вагиф Мустафаев.
“Ҳамкорликда фильмлар ишлаш осон эмас экан. Гоҳида локациялар, гоҳида молиявий муаммолар келиб чиқаверади. Лекин барча қийинчиликларни енгмоқдамиз. Бугунги тадбирда 30 га яқин копродукция фильмларнинг тақдимотлари ўтказилади. Кинематография агентлиги раҳбарияти мазкур тақдимотларни айнан кинофестиваль доирасида ўтаётганидан мамнун”, деди “Ўзбекфильм” киноконцерни директори Баҳодир Адилов.
Маълумот учун, Бугун Тошкент халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ишлаётган давлатларнинг кино тақдимотлари бўлиб ўтди. Тадбирда Россия, Тожикистон, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Беларусь ва бошқа мамлакатлар билан ишланаётган халқаро лойиҳаларнинг тақдимотлари ўтказилди.