Ёмғир, момақалдироқ — Ўзбекистонда 7 ноябрь учун об-ҳаво
© Sputnik / Александр Кряжев
/ Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво ўзгариб туради. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 06 ноя — Sputnik. Эртага, 7 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи +19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-8 даража илиқ, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7-12 даража илиқ, кундузи +19-24 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5-10 даража илиқ, кундузи +19-24 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8-13 даража илиқ, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-8 даража илиқ, кундузи +18-23 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +13-18 даража илиқ бўлади.