https://sputniknews.uz/20231106/hafta-ortasi-togli-hududlar-qor-40721536.html
Ҳафта ўртасида тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин
Ҳафта ўртасида тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.
2023-11-06T12:37+0500
2023-11-06T12:37+0500
2023-11-06T12:37+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистонда об-ҳаво
ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво прогнози
об-ҳаво
об-ҳаво прогнози
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0b/30647573_0:37:636:395_1920x0_80_0_0_5d447a2691e130cbc62fe350541cbed8.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ҳафта ўртасида тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +19-24 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради. Ўзбекистон ҳудудига 8 ноябрда нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Шу куни ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 9 ноябрда ёмғир ёғиши сақланиб туради. 10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. 8-9 ноябрда ҳарорат +13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +15-20 даража илиқ бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси +3-6 даража илиққача пасаяди. Пойтахтда 6-7 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20-23 даража илиқ бўлади. 8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 8-9 ноябрда ҳарорат +14-16 даража илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +16-18 даража илиқ бўлади. 10 ноябрга ҳарорат кечаси +3-6 даража илиққача пасаяди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0b/30647573_0:26:636:503_1920x0_80_0_0_e4edaa24912bfa4e45deb6e9e28f1ef3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон об-ҳаво прогноз ўзгидромет
ўзбекистон об-ҳаво прогноз ўзгидромет
Ҳафта ўртасида тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ҳафта ўртасида тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин, дея хабар берди
Ўзгидромет. Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +19-24 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради.
Ўзбекистон ҳудудига 8 ноябрда нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Шу куни ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 9 ноябрда ёмғир ёғиши сақланиб туради.
"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин", — дейилади хабарда.
10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
8-9 ноябрда ҳарорат +13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +15-20 даража илиқ бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси +3-6 даража илиққача пасаяди.
Пойтахтда 6-7 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20-23 даража илиқ бўлади.
8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 8-9 ноябрда ҳарорат +14-16 даража илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +16-18 даража илиқ бўлади. 10 ноябрга ҳарорат кечаси +3-6 даража илиққача пасаяди.