Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк вақтинча ёпилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЙўл белгиси
Йўл белгиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Oбуна бўлиш
Кўприк 5 ноябрга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк вақтинча ёпилди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 4 ноябрь соат 19:00 дан 5 ноябрь соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.
Хабарда рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилган.
Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди — фото
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт аэропортига олиб борадиган йўллар ва йўл ўтказгичларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этаётгани муносабати билан "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетадиган йўловчилардан кечикмасликни сўраган эди.
Янгиликлар лентаси
0