Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди — фото
08:09 03.11.2023 (янгиланди: 10:47 03.11.2023)
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, қурилган павильон вақтинчалик ечим ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Кеча, 2 ноябрь куни, Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Хабарга кўра, ҳарорат пасайиши арафасида Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павильон қурилиши якунланди.
Умумий майдони 500 кв.м бўлган алоҳида павильон халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги P2 автотураргоҳида жойлашган. Павильонда кутиб олувчилар учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобиль қурилмалар учун қувватлаш пунктлари ўрнатилади.
© “Uzbekistan Airports”
1/8
© “Uzbekistan Airports”
© “Uzbekistan Airports”
2/8
© “Uzbekistan Airports”
© “Uzbekistan Airports”
3/8
© “Uzbekistan Airports”
© “Uzbekistan Airports”
4/8
© “Uzbekistan Airports”
© “Uzbekistan Airports”
5/8
© “Uzbekistan Airports”
© “Uzbekistan Airports”
6/8
© “Uzbekistan Airports”
© “Uzbekistan Airports”
7/8
© “Uzbekistan Airports”
© “Uzbekistan Airports”
8/8
© “Uzbekistan Airports”
Қайд этилишича, қурилган павильон вақтинчалик ечим ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.