Махсус операция: сўнгги ҳафтанинг асосий воқеалари
© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабота разведчиков Новороссийского десантно-штурмового горного соединения на Запорожском направлении.
© Sputnik / Павел Лисицын
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги ҳафта 28 октябрь — 3 ноябр давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи: 28 октябрь-3 ноябрь
Узоқ масофали гуруҳли зарбалар. 28 октябрдан 3 ноябрга қадар Россия Қуролли Кучлари УҚКнинг ракета ва артиллерия омборлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техника сақланадиган жойлар, шунингдек, украиналик ҳарбийлар, миллатчилар ва чет эллик ёлланма аскарлар вақтинча жойлаштириш жойларига юқори аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз аппаратлар ёрдамида 15 маротаба гуруҳли зарбалар берди.
Зарбалар натижасида Украина самолётларини парвозга тайёрлаш ангарлари, учувчисиз аппаратлари ва экипажсиз катерлар ишлаб чиқариш майдончалари, чет эллик инструкторлар ва ёлланма аскарлар гуруҳлари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи душманнинг 24 та қарши ҳужумларини қайтарди ва янада қулайроқ позицияларни эгаллаб олди. Синковка, Ивановка, Тимковка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 25-ҳаво десант, 14 ва 115-механизациялашган, 95-ҳаво ҳужуми бригадаси шахсий таркиби ва техникасига авиация ва артиллерия зарбалари берилди.
Ушбу йўналишда душман бир ҳафта давомида 755 дан ортиқ ҳарбий хизматчи (яраланган ва қурбонлар) , 7 та танк, саккизта зирҳли жанговар техника, 17 та техника, 16 та дала артиллерияси, шунингдек, иккита кўп ракетали жанговар техникани ташкил этди. Шунингдек, УҚКнинг иккита дала ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи Водяное, Ленинское ва Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 24, 63 ва 67чи механизациялашган бригадаларининг 20 та ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 920 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларни, 3та танк, 14 та зирҳли жанговар техникани, 19 та техникани ва бешта бошқа қуролни ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Курдюмовка, Клешеевка ва Маринка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 28, 67 ва 93-механизациялашган бригадалари бўлинмаларининг олтита ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 1340 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларни, 7та танкни, 22 зирҳли жанговар техникани, 22 та техникани, 19 та дала артиллериясини ва тўртта кўп ракетали жанговар техникасини ташкил этди. Шунингдек, ўқ-дорилар ва ҳарбий техника сақланадиган иккита омбор вайрон қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида Россия бўлинмалари Водяное ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси ва 118-ҳудудий мудофаа бригадасининг 4та ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 1110 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 7 та танк, 11 та зирҳли жанговар техника, 28 та машина, тўққизта дала артиллерияси ва кўп ракетали реактив тизимларни ташкил этди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари Вербовое ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 33-механизациялашган ва 71-егер бригадасининг 8та ҳужумни қайтарди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари ҳафта давомида 760 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, тўртта танк, 26 зирҳли жанговар машина, 27 та машина, 14 дала артиллерия қуроли, шунингдек, кўп ракетали жанговар машинасини ташкил этди.
Херсон йўналишида Россия артиллерияси ҳужумларни олдини олиш ҳаракатлари натижасида душманнинг Днепрнинг чап қирғоғига жойлашиб олишга уринишлари барбод этилди. Тягинка ва Ивановка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 35 ва 37-денгиз пиёдалари бригадалари бўлинмаларига зарба берилди. Душманнинг йўқотишлари 550 тагача ҳарбий хизматчи, 11 та дала артиллериясини, 40 та техникасини ва 35 та сув кемасини йўқотди.
Бир ҳафта давомида Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ва ҳаво мудофаа тизимлари У ҳаво кучларининг 10 та самолёти ва битта вертолётини, жумладан: бешта Миг-29, учта Су-27, битта Су-25 ҳужумчи самолёти, битта Л-39 ўқув самолётини шунингдек, Ми-8 вертолётини йўқ қилди.
Бундан ташқари, тўртта ATACMS оператив-тактик ракетаси, учта JDAM бошқариладиган бомба, учта HARM антирадар ракетаси, 51 та HIMARS кўп ракета тизими ва 274 та учувчисиз учиш аппарати тутиб олинди.
Бир ҳафта ичида 28 нафар украиналик аскарлар ихтиёрий равишда Россия қўшинларига таслим бўлишди. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни ўн бешта украиналик ҳарбий хизматчи ўз қўмондонлигининг буйруғини бажаришдан бош тортган ҳолда "Шарқ" қўшинлари бўлинмаларидан бирига ихтиёрий равишда таслим бўлди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 525 та самолёт, 254 та вертолёт, 8586 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 13135 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1177 та кўп ракетали тизимлари, 6967 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 14923 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.