https://sputniknews.uz/20231102/shavkat-mirziyoev-ostonaga-boradi-40591308.html
Шавкат Мирзиёев Остонага боради
Шавкат Мирзиёев Остонага боради
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
2023-11-02T08:32+0500
2023-11-02T08:32+0500
2023-11-02T08:37+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
шавкат мирзиёев
қосим-жомарт токаев
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23120583_0:108:3248:1935_1920x0_80_0_0_cc7af77a51de1ac19c5f0a5d54deee6d.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига боради, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.Тадбирлар якунида қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.Маълумот учун, жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда. Кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 100 дан ортиқ муҳим тадбир ўтказилди. Ташкилотга Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон , Қирғизистон ва Туркия аъзо, Венгрия ва Туркманистон ташкилотда кузатувчилардир.
https://sputniknews.uz/20231026/mirziyoev-noyabrda-qozogistonga-boradi-40365226.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23120583_262:0:2986:2043_1920x0_80_0_0_836cd28bf2a8e7a90cd61c47691f099b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев остона туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши қасим-жомарт тоқаев
шавкат мирзиёев остона туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши қасим-жомарт тоқаев
Шавкат Мирзиёев Остонага боради
08:32 02.11.2023 (янгиланди: 08:37 02.11.2023) Мирзиёев 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига боради, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
"Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар", — дейилади хабарда.
Тадбирлар якунида қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Маълумот учун, жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда. Кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 100 дан ортиқ муҳим тадбир ўтказилди. Ташкилотга Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон , Қирғизистон ва Туркия аъзо, Венгрия ва Туркманистон ташкилотда кузатувчилардир.