Мирзиёев ноябрда Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Хабарга кўра, 3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей Х саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил ноябрь ойининг бошида Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахти Остана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) юбилей Х саммити бўлиб ўтади.
Тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия раҳбарлари иштирок этади.
Саммитда, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи мақомига эга бўлган Туркманистон ва Венгрия етакчилари ҳам қатнашади.
Янгиликлар лентаси
0